04.03.2010 йилдаги 118-Ф-сон
6. «Маҳалла» жамғармаси (А.Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногиронлар ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, хусусан, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт инвентарлари билан жиҳозлаш, маҳаллаларнинг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.