06.03.2005 йилдаги -сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
02.05.2006
 LexUZ шарҳи
Томонлар миллий қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари доирасида ўзларининг тегишли марказий ваколатли органлари орқали ушбу Битимнинг 2-моддасида санаб ўтилган жиноятларни содир этишнинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф қилиш ва тергов олиб боришда ҳамкорлик қиладилар.
1. Томонлар 2-модда қоидаларига мувофиқ халқаро терроризмга қарши курашда, шу жумладан қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар:
a) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни режалаштириш ва содир этиш;
b) ушбу Битимнинг 2-моддасида қайд этилган Томонлар давлатларининг давлат раҳбарлари, ҳукумат раҳбарлари, элчихоналар, консуллик муассасалари, шунингдек, уларнинг давлатларига ташриф буюраётган шахсларга нисбатан ҳаракатларни режалаштириш ва содир этиш;
c) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни режалаштиришда ва содир этишда иштирок этаётган ташкилотлар, гуруҳлар ва шахслар;
d) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш учун кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, ўқотар қуроллар, портлатиш ускуналари, қуроллар, ўқ-дори, кимёвий ва биологик қуролларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, етказиб бериш ва фойдаланиш;
e) ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш шакли, усули ва воситалари;