07.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1330-2
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 07.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1330-2
Кучга кириш санаси
17.03.2008
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 29 февралдаги 41, 66-мх ва 2004-29-сонли қарори билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (2004 йил 22 март, рўйхат рақами 1330 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 148-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 4 июндаги 60, 20-26-02 ва 2007-28-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида (2007 йил 11 июнь, рўйхат рақами 1330-1 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 253-модда).