24.11.2003 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Ушбу Битимнинг 4-моддасида кўрсатилган Томонларнинг ҳамкорлиги, ваколатли органлар тарафидан юборилган сўровлар асосида амалга оширилади.
Ушбу Битимнинг 4-модда биринчи қисм 1-бандида кўзда тутилган ахборот иккинчи Томон учун қизиқиш уйғотади дейишга асос бўлса, Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан шахсий ташаббусларига кўра сўровсиз бир-бирларига юборилиши мумкин.
8) шахслар, ўзлари ҳақида, ушбу Битим асосида тақдим қилинган маълумотларни ўз давлатининг қонунлари асосида олишга, ҳамда ушбу модданинг 4-бандида кўрсатилган ҳолларда уларга ўзгартиришлар киритишга ва йўқ қилишга ҳақлидирлар. Кўрсатилган шахслар ўзларининг шахсий маълумотларидан фойдаланиш, уни ўзгартириш ва йўқ қилишга доир ариза тақдим қилган ҳолларда, маълумотларга эга бўлган ваколатли орган ушбу аризалар бўйича қарор қабул қилишда маълумотларни тақдим қилган томоннинг, ушбу ҳолат бўйича бўлган фикрини инобатга олади.
Томонлар ўзаро келишувга асосан ушбу Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилган ва ушбу Битимнинг 20-моддасига асосан кучга кирадиган ҳамда унинг таркибий қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин.