LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 июлдаги ПФ–3636-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-3568-сонли Фармонини қисман ўзгартириш ҳақида»ги Фармони билан қисман ўзгартиришлар киритилган.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 8-қисмига мувофиқ янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январдаги қарори билан Ш.М.Мирзиёев Бош вазир лавозимига тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 98-моддасининг 2-қисмига мувофиқ қуйидагилар Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари этиб тасдиқлансин:
Мирзиёев Шавкат Миромонович | — Бош вазир, агросаноат комплекси раҳбари |
Азимов Рустам Содиқович | — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт комплекси ҳамда истеъмол товарлари ва савдо комплекси раҳбари |
Тўхтаев Абдуқаҳҳор Ҳасанович | — Бош вазир ўринбосари, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари |
Султонов Ўткир Тўхтамуродович | — Бош вазир ўринбосари, ёқилғи-энергетика, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари комплекси раҳбари |
Арипов Абдулла Нигматович | — Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси раҳбари |
Қосимов Рустам Собирович | — Бош вазир ўринбосари — олий ва ўрта махсус таълим вазири, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари |
Ғаниев Элёр Мажидович | — Бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири, ташқи алоқалар масалалари комплекси раҳбари |
Иномова Светлана Турсуновна | — Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси |
| |
Абидов Оқилжон | — меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири |
Азизхўжаев Алишер Аббосович | — маданият ва спорт ишлари вазири |
Алматов Зокиржон | — ички ишлар вазири |
Ғуломов Қодир Ғафурович | — мудофаа вазири |
Жўраев Туробжон Икромович | — халқ таълими вазири |
Исмоилов Сайфиддин Умарович | — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири |
Мустафоев Бўритош | — адлия вазири |
Назиров Феруз Ғафурович | — соғлиқни сақлаш вазири |
Раҳимов Саидаҳмад Бориевич | — молия вазири |
Субанов Бахтиёр Жумабоевич | — фавқулодда вазиятлар вазири |
| |
Асқаров Маҳмуджон Ахматович | — Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси |
Аҳмедов Нурмуҳаммад | — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси |
Қудратов Ғофуржон Собирович | — Давлат статистика қўмитаси раиси |
Матлюбов Баҳодир Аҳмедович | — Давлат божхона қўмитаси раиси |
Парпиев Ботир Раҳматович | — Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Сайфиддинов Жамшид Бадриддинович | — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
Тўхтаев Азамат Рамзитдинович | — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси |
Абдуазизов Абдували | — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси |