LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта толасини чуқур қайта ишлашни ва тайёр истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни таъминлаш, Фарғона вилоятининг аҳоли зич жойлашган туманларида ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Текстильгруп Хоф АГ» холдинг (Германия)нинг Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги қурилиши тугалланмаган объект негизида бир йилда 12,0 минг тонна калава ип, 3,5 минг тонна трикотаж полотно ва 10 млн. дона тикув ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқарадиган «ҚўқонХофТўқимачи» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ва «Текстильгруп Хоф АГ» холдинг (Германия)нинг қўшма корхонада улушли қатнашиши иловага мувофиқ схема бўйича тақсимланишига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда Қўқон тўқимачилик комбинатининг қурилиши тугалланмаган мавжуд активларини баҳоласин ва «ҚўқонХофТўқимачи» қўшма корхонасининг устав фондига қўшиш учун «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига берсин.
3. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзенгсанлойиҳа» институти «Текстильгруп Хоф АГ» холдинг (Германия) билан биргаликда уч ой муддатда «ҚўқонХофТўқимачи» қўшма корхонасида калава ип, трикотаж полотно ва тикув буюмлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
«Текстильгруп Хоф АГ» холдинг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда қўшма корхона устав фондини лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун зарур миқдорда шакллантириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
республикада ишлаб чиқарилмайдиган, дастлабки қиймати 46,8 млн. евро бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва махсус қурилиш материаллари етказиб беришга тузилган контрактни молиялаштириш хорижий банкларнинг дастлабки миқдори 39,8 млн. евро бўлган кредитлари ҳамда «Текстильгруп Хоф АГ» холдингнинг корхона устав фондига қўшадиган улуши ҳисобига амалга оширилиши;
«Текстильгруп Хоф АГ» холдинг (Германия) томонидан тайёр маҳсулотнинг 80 фоизини жаҳон нархлари бўйича экспорт қилишни таъминлаш мажбурияти қабул қилинганлиги, бунинг ҳисобига жалб этилган кредитлар ва улар бўйича фоизлар қопланиши;
лойиҳа ва контрактнинг узил-кесил қиймати техник-иқтисодий асослар ва зарур асбоб-ускуналар етказиб беришга импорт контракт ваколатли органлар томонидан экспертизадан ўтказилиши натижалари бўйича белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асослари параметрлари асосида қарз маблағларни «ҚўқонХофТўқимачи» қўшма корхонасига қайта молиялаштириш учун хорижий банк билан белгиланган тартибда кредит битими ва субқарз битими тузсин, ушбу лойиҳани молиялаштиришнинг муддатлари ва қиймати бўйича энг мақбул вариантларни назарда тутсин.
6. «ҚўқонХофТўқимачи» қўшма корхонаси республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва объект қурилиши учун фойдаланиладиган олиб келинадиган қурилиш материаллари учун, объект фойдаланишга топширилгунгача бўлган даврда, божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), истисно тариқасида, озод этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «Асака» банкининг Япония халқаро ҳамкорлик банки олдидаги тўлов мажбуриятлари ва «Асака» банкига «ҚўқонХофТўқимачи» қўшма корхонасининг мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолат беришга вакил қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича юридик хулосани кредит битимида белгиланган шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича қўшма корхонада ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик йиллик визалар давлат божлари тўлашдан озод қилган холда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларни яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
10. «ҚўқонХофТўқимачи» қўшма корхонасида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга меҳмонхонада яшаганлик ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юрганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон қарорига 2-иловадан 27-сатр чиқариб ташлансин.