Ҳужжат 21.12.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ–227-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иқтидорли, ўз касбига содиқ педагогларни рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ва ошкора механизмини жорий этиш ҳисобига уларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш, умумтаълим мактаблари ходимлари меҳнатини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишда мактабларнинг мустақиллигини ошириш ҳамда педагогик жамоалар ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
халқ таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб аталади) тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Лавозимлар номи | Тариф ставкалари миқдорлари: | ||||
олий малака тоифали | биринчи малака тоифали | иккинчи малака тоифали | олий маълу-мотли | ўрта махсус маълумотли | |
1. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири | 66096 | 62304 | 58344 | 54482 | 50928 |
2. Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси | 60851 | 55184 | 51685 | 48276 | 45166 |
3. Халқ таълими бошқарув органи ҳузуридаги методик кабинет методисти, мониторинг бўлими (сектори)нинг инспектор-методисти, касбга йўналтириш ва ўқувчиларнинг психологик-педагогик ташхиси маркази ходими | 41369 | 38408 | 35466 | 32627 | х |
4. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати болалар ва ўсмирлар мактаблари, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабларининг, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методисти | 49465 | 46208 | 43246 | 40303 | 37463 |
5. Мусиқа мактаби, санъат мактаби ўқитувчиси | 46208 | 43246 | 40303 | 37463 | 34736 |
6. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист), психологи ва мактабдан ташқари муассасалар инструктор-методисти, концертмейстери | 40303 | 37463 | 34736 | 32119 | 29658 |
7. Болалар мактабгача муассасалари ўқитувчиси (логопед, дефектолог, тил бўйича фанлар) | 43246 | 40303 | 37463 | 34736 | 32119 |
8. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист (3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи | 35466* | 32627 | 29901 | 27298 | 24825 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лавозимлар номи | Тариф ставкалари миқдорлари | |||
I гуруҳ | II гуруҳ | III гуруҳ | IV гуруҳ | |
1. Раҳбар ходимлар: | ||||
1.1 Умумтаълим мактаби директори | 90387 | 85446 | 80580 | 75467 |
1.2 Методик кабинет мудири ва мониторинг бўлими (сектори) бошлиғи, касбга йўналтириш ва ўқувчиларнинг психологик-педагогик ташҳиси маркази раҳбари | 44396 | х | х | х |
1.3 «Меҳрибонлик» уйи, мусиқа мактаби, санъат мактаби директори | 46208 | 43246 | х | х |
1.4 Мактабдан ташқари муассаса директори | 40303 | 37463 | 34736 | х |
1.5 Мактабгача болалар муассасаси мудири | 43246 | 40303 | х | х |
1.6 Олий спорт маҳорати мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаби директори | 52810 | х | х | х |
1.7 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори | 49465 | 46208 | 43246 | х |
2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари: | ||||
2.1 Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари | 85446 | 80580 | 75467 | 70483 |
2.2 Умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари | 57557 | 53905 | 50345 | 47087 |
2.3 Методик кабинет мудирининг ва мониторинг бўлими (сектори) бошлиғининг ўринбосари | 43437 | х | х | х |
2.4 «Меҳрибонлик» уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича, мусиқа мактаби, санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари | 43246 | 40303 | х | х |
2.5 Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари | 37463 | 34736 | 32119 | х |
2.6 Олий спорт маҳорати мактаби, болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаби директорининг ўринбосари | 49465 | Х | х | х |
2.7 Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари | 46208 | 43246 | 40303 | х |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ–227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ёки аралаш молиялаштириладиган халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқ таълими муассасасининг типи | Контингент сони (киши) | |||
I гуруҳ | II гуруҳ | III гуруҳ | IV гуруҳ | |
Умумтаълим мактаблари* | 1601 нафар ва ундан ортиқ | 881—1600 | 401—880 | 400 нафаргача |
Мактабгача болалар муассасалари | 9 гуруҳ ва ундан ортиқ | 9 гуруҳгача | ||
«Меҳрибонлик» уйлари | 201 нафар ва ундан ортиқ | 200 нафаргача | ||
Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари | 401 нафар ва ундан ортиқ | 400 нафаргача | ||
Мактабдан ташқари муассасалар | 1601 нафар ва ундан ортиқ | 881—1600 | 880 нафаргача | |
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари | Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ходим халқ таълимининг бир муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий тариф ставкаси ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ–227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорлари рўйхатидаги 5, 9-11, 13-14, 20 ва 22-бандлар (1-илова).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 62-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар меҳнатини қўшимча рағбатлантиришга доир эксперимент ўтказиш ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш тўғрисида» 2004 йил 15 июлдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 66-модда).