Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.08.2021
|
Ҳужжат 06.07.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли ««Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича кадрлар тайёрлаш учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 315-модда)
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига нисбатан малака талабларини белгилашни;
6. Тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг синаб кўрилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек киритилган таклифларни умумлаштириш мақсадида 2-иловага* мувофиқ Республика комиссияси ва махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилсин. Комиссияга ва ишчи гуруҳларига академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурларини тайёрлаш, шунингдек уларнинг республикада тажриба тариқасида синаб кўрилиши учун жавобгарлик юклансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш тест усулларининг тажриба синовини босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутган ҳолда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни 1999 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 315-модда)