Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг устувор мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастурини тайёрлаш ҳамда унинг аниқ йўналишларини амалда рўёбга чиқариш бўйича ишчи гуруҳларнинг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ* маъқуллансин.
* 1-илова рус титилдаги матнда берилган.
2-иловага* мувофиқ давлат қурилиши ва бошқаруви, қонунчилик ҳокимиятининг роли ва таъсирини кучайтириш соҳасида;
6-иловага* мувофиқ бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни тобора эркинлаштириш соҳасида Ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш концепцияси маълумот учун ва ишчи гуруҳлар томонидан амалда фойдаланиш учун қабул қилинсин.
* 2–6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.