Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг олти йиллиги муносабати билан, шунингдек инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 20-бандига асосан, қарор қиламан:
7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 150 — 163, 247, 248-моддаларида, 270-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 271, 272, 273-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганларга, ўта оғир жиноятлар учун (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисми «а» банди бундан мустасно) ҳукм қилинганларга, ўта хавфли рецидивист деб топилганларга, шунингдек уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма таркибида жиноят содир этганларга нисбатан Фармоннинг 1 — 3, 5, 6-моддалари қўлланилмасин.