Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари учун халқаро стандартларга мос дастурий таъминот воситаларини республикада ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, сифатли, рақобатбардошли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илдам силжитишга кўмаклашиш мақсадида:
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур қарор 4-бандининг 2-хатбошида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар Миллий реестрга киритилган юридик шахслар — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли фармонининг амал қилиши Миллий реестрга киритилган юридик шахслар — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларига, агар улар хонадонларда ишловчи (касаначи) жисмоний шахслар билан меҳнат шартномалари тузадиган бўлсалар, татбиқ этилсин;
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ташқи савдо операцияларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилсин.
 LexUZ шарҳи