Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда улар 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
1. 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «халқ таълими» сўзлари «таълим соҳалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: