Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.06.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2793, 03.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тўғрисида низом (рўйхат рақами 262, 1996 йил 10 июль);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сон «Илмий унвонлар бериш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 262-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/13-сон «Илмий унвонлар бериш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 262-2, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 28-модда).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига (рўйхат рақами 2444-2, 30.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 160-модда)
(12-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига (рўйхат рақами 2444-2, 30.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 160-модда)
13. Профессор илмий унвони мазкур Низомнинг 12-банди «б», «г», «ж–л» кичик бандлари талабларини бажарган ва фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
14. Профессор илмий унвони мазкур Низомнинг 12-банди «б», «г», «з–к» кичик бандлари талабларини бажарган ва илмий даражага эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2444-1, 26.12.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 637-модда)
16. Ихтисослик бўйича профессор илмий унвони, истисно тариқасида, мазкур Низомнинг 15-банди «б–г» ва «е–к» кичик бандлари талабларини бажарган ва фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётларига, шундан якка муаллифликда чоп этилган дарслик ва камида иккита ўқув қўлланмалари бўлган, касбий ва илмий-педагогик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган, илмий даража олган мутахассис тайёрлаган ИТМ мутахассисларига берилиши мумкин.
161. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки йил давомида ИТМда фаолият кўрсатаётган, фан доктори ёки фан номзоди (хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар) илмий даражасига эга бўлган, диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан ҳаммуаллифликда йирик илмий иш, монография чоп эттирган, илмий журналларда камида 10 та (шундан нуфузли хорижий журналларда 2 та) илмий мақола чоп эттирган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган, жумладан олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларида) татбиқ этилган, таълим, фан ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2444-1, 26.12.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 637-модда)
(17-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига (рўйхат рақами 2444-2, 30.03.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 160-модда)
18. Доцент илмий унвони мазкур Низомнинг 17-банди «в», «е–и» кичик бандлари талабларини бажарган ва илмий даражага эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
21. Илмий унвонлар мазкур бобнинг 2—5-параграфларида назарда тутилган тегишли лавозимларда камида 0,25 ставка ўриндошлик ёки 240 соатдан кам бўлмаган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишлаётган иқтисодиёт тармоқларининг юқори малакали мутахассисларига мазкур бобнинг 1—5-параграфларида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилади. Мазкур қоида асосий иш жойи ОТМ ва ИТМ бўлган мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.
25. Талабгорнинг ҳужжатлари Кенгаш томонидан икки ой ичида мазкур Низом II бобининг 1—5-параграфлари талабларига асосан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. Кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.
26. Илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги Кенгаш қарори яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
28. Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танловида ғолиб чиққан дарслик муаллифига илмий унвон бериш масаласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 290-сон «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 87-модда) асосан кўриб чиқилади.
мазкур Низомнинг 45-бандида белгиланган муддат ўтганда;