Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2016
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/5-сон «Илмий унвонлар бериш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 262-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.
13. Профессор илмий унвони мазкур Низомнинг 12-банди «б», «г», «ж–л» кичик бандлари талабларини бажарган ва фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
маданият, санъат, архитектура йўналишлари бўйича ихтисослашган (ижодий, ижрочилик) кафедраларда муваффақиятли ишлаб келаётган, тегишли олий маълумотга, кафедра соҳаси бўйича фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга, камида ўн беш йил илмий ва педагогик, жумладан ОТМда ўн йиллик педагогик иш стажига эга, диссертация ҳимоясидан кейин олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим педагогик амалиётида фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда чоп этилган дарслик ёки ўқув қўлланмалари ҳамда илмий-тадқиқот ва ижодий ишларига эга бўлган, касбий ва педагогик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган ва халқаро ёки республика танловлари ғолибларини тайёрлаган, кафедра соҳаси мутахассисликлари бўйича ижодий ходимларни, ижрочилик мутахассисларини бевосита ўз раҳбарлигида тайёрлаган юқори малакали мутахассисларга;
14. Профессор илмий унвони мазкур Низомнинг 12-банди «б», «г», «з–к» кичик бандлари талабларини бажарган ва илмий даражага эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
тегишли олий маълумотга, камида ўн йил илмий ва педагогик, жумладан ОТМда беш йиллик педагогик иш стажига эга, икки ўқув йили давомида муваффақиятли ишлаб келаётган, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим педагогик амалиётида фойдаланилаётган ўқув адабиётлари, жумладан ОТМ ўқув дастурларига мос келадиган якка муаллифликда чоп этилган дарслик ва камида иккита ўқув қўлланмаси ҳамда илмий-тадқиқот ва ижодий ишлари бўлган ва халқаро ёки республика танловлари ёки мусобақаларининг ғолиблари ёки жамоа (жамоалари)ни тайёрлаган Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ артистлари, ҳофизлари, рассомлари, меъморлари, ўқитувчилари, ёзувчилари ёки шоирлари, Ўзбекистон Республикасининг фан ва санъат арбоблари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, рассом, меъмор, тренер, ёшлар мураббийи ёки маданият ходимларига;
16. Ихтисослик бўйича профессор илмий унвони, истисно тариқасида, мазкур Низомнинг 15-банди «б–г» ва «е–к» кичик бандлари талабларини бажарган ва фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиётларига, шундан якка муаллифликда чоп этилган дарслик ва камида иккита ўқув қўлланмалари бўлган, касбий ва илмий-педагогик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришган, илмий даража олган мутахассис тайёрлаган ИТМ мутахассисларига берилиши мумкин.
161. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки йил давомида ИТМда фаолият кўрсатаётган, фан доктори ёки фан номзоди (хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар) илмий даражасига эга бўлган, диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан ҳаммуаллифликда йирик илмий иш, монография чоп эттирган, илмий журналларда камида 10 та (шундан нуфузли хорижий журналларда 2 та) илмий мақола чоп эттирган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган, жумладан олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларида) татбиқ этилган, таълим, фан ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.
18. Доцент илмий унвони мазкур Низомнинг 17-банди «в», «е–и» кичик бандлари талабларини бажарган ва илмий даражага эга бўлмаган шахсларга, истисно тариқасида, қуйидагилардан бирини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин:
21. Илмий унвонлар мазкур бобнинг 2—5-параграфларида назарда тутилган тегишли лавозимларда камида 0,25 ставка ўриндошлик ёки 240 соатдан кам бўлмаган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ишлаётган иқтисодиёт тармоқларининг юқори малакали мутахассисларига мазкур бобнинг 1—5-параграфларида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда берилади. Мазкур қоида асосий иш жойи ОТМ ва ИТМ бўлган мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.
25. Талабгорнинг ҳужжатлари Кенгаш томонидан икки ой ичида мазкур Низом II бобининг 1—5-параграфлари талабларига асосан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. Кўриб чиқиш муддатини ҳисоблашда июль-август ойлари ҳисобга олинмайди.
мазкур Низомнинг 45-бандида белгиланган муддат ўтганда;