Т/р |
Тадбир номи |
Ижро
муддати |
Масъул ижрочилар |
Сарф-харажатлар
(млн сўм) |
Молиялаштириш
манбалари |
Тақдим этиладиган
ҳужжат шакли, амалга ошириш
механизми ва кутилаётган натижа |
I. Мамлакатда барқарорлик ва осойишталикни, хавфсизликни, фуқаролар ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва манфаатлари муҳофазасини, жамият фаровонлиги ва тараққиёти изчил ўсишини таъминлаш |
1. |
Янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш. |
2013 йил
I чорак |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Адлия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини
мониторинг
қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) |
|
- |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштиришга, уларнинг аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатлари ва функцияларини кенгайтиришга, фуқаролар йиғинлари ҳудудларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликнинг ривожлантирилишини рағбатлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. |
2. |
Янги таҳрирдаги «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш. |
2013 йил
I чорак |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Адлия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти |
- |
- |
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловларини янада такомиллаштиришга, шу жумладан сайловлар тартиботларининг ошкоралиги ва демократиялилигини таъминлашга, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини оширишга, фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг касбий сифатларига бўлган қўшимча талабларни белгилашга, шу жумладан улар томонидан ўзининг келгусидаги фаолияти дастурини сайловчилар олдида мажбурий эълон қилишига йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. |
|
|
|
|
|
3. |
«Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритиш. |
2013 йил
II чорак |
Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси |
- |
- |
Қуйидагиларга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси:
юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатларини қонун йўли билан тартибга солиш, шу жумладан мурожаатларни бериш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибини белгилаш, мурожаатларнинг турлари ва шаклларини, шу жумладан электрон мурожаатни ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ҳуқуқий аниқлаш;
«Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш доирасида фуқароларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари, шу жумладан электрон шаклдаги мурожаатлари тартибини янада такомиллаштириш. |
4. |
«Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритиш. |
2013 йил
II чорак |
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ЎзННТМА, ФЖШМҚМИ, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» жамғармаси |
- |
- |
Жамоатчилик ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида давлат органлари фаолияти юзасидан фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назорати тизимини жорий этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. |
5. |
«Ижтимоий шерикчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритиш. |
2013 йил
II чорак |
Адлия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ЎзННТМА, «Маҳалла» жамғармаси |
- |
- |
Фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришни таъминлашга, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда уларнинг ролини кучайтиришга, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалаларини ҳал қилишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича ижтимоий шерикликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, принципларини, шакл ва йўналишларини белгилашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. |
6. |
Ёшларни ишга жойлаштириш шароитларини янада такомиллаштиришга йўналтирилган «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш. |
2013 йил
IV чорак |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Олий таълим вазирлиги, ЎМКҲТ Маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
|
Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини битирган ёшларни ишга жойлаштириш учун қўшимча шароитлар ва имкониятлар яратишга, шу жумладан уларни синов муддатисиз ишга қабул қилиш тўғрисидаги нормаларни жорий этишга, халқаро амалиётга мувофиқ ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар борасида нодавлат корхоналари фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. |
7. |
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига болаларнинг ва фарзандликка олувчиларнинг ҳуқуқларини суд томонидан муҳофаза қилишни кучайтиришга ҳамда болаларни тарбиялаш муассасаларига жойлаштирилган болалар учун алиментларни ундириш тартибига йўналтирилган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш. |
2013 йил
IV чорак |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Адлия вазирлиги, Олий суд, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, ИИВ, ТИВ, |
- |
- |
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси:
фарзандликка олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини судларга бериш; |
|
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, ИТҚҚЖ, «Меҳр нури» жамғармаси, «Аёллар кенгаши» бирлашмаси, РБИММ, «Сен ёлғиз эмассан» жамғармаси |
|
|
унга мувофиқ болаларни тарбиялаш муассасаларига жойлаштирилган боланинг ота-онасидан суд томонидан ундирилган алиментларни ушбу боланинг номига очилган банкдаги ҳисоб рақамида жамлаш ва унга балоғат ёшига етганда тўлаш тартибини жорий этиш. |
8. |
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритиш. |
2013 йил
II чорак |
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Экологик ҳаракат, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
- |
- |
Қуйидагиларга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси:
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик экология назорати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни кўпайтириш, атроф муҳит ноқулай омилларининг одамлар ва келажак авлодлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш самарали тизимини яратиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, аҳолининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш. |
II. Аҳоли фаровонлиги ва реал даромадларининг изчил ўсишини таъминлаш, иш билан бандликни ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни янада ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда, унинг ижтимоий ночор қатламларини ва кам таъминланган оилаларни давлат томонидан аниқ манзилли муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш |
9. |
Аҳоли фаровонлигини ошириш ва даромадларини кўпайтириш бўйича, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш: |
Йил давомида |
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги |
- |
Бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ва хўжалик юритувчи
субъектлар маблағлари |
Аҳоли фаровонлигини янада оширишга ва даромадларининг ўсишига йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш. |
бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ва стипендиялар миқдорини ўртача камида 23% га кўпайтириш;
ижтимоий соҳа муассасаларининг молиявий таъминланганлигини янада мустаҳкамлаш ва Давлат бюджети харажатларининг камида 60% ини ижтимоий эҳтиёжларга йўналтирган ҳолда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш. |
|
|
|
|
10. |
2013 йилда 972,7 минг, шундан:
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаётган корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳисобига — 57,9 минг;
кичик корхоналар ва микрофирмаларни яратиш ва ривожлантириш ҳисобига — 367,8 минг;
якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига — 117,7 минг;
касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига — 218,4 минг;
фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш ҳисобига — 124,1 минг;
ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига — 73,1 минг;
иқтисодий ночор ва ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига — 13,7 минг иш ўринлари яратиш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш. |
Йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари |
- |
Корхоналарнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, тўғридан-тўғри, шу жумладан хорижий инвестициялар |
2013 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини, иш ўринлари ташкил этишнинг тармоқ ва манзилли ҳудудий дастурларини амалга ошириш.
Ишлаб чиқариш инфратузилмалари объектларини қуриш ва ишга тушириш, хизматлар соҳасини, кичик бизнесни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, касаначиликни кенгайтириш ҳисобига аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш. |
11. |
Қуйидагиларнинг:
хом ашёни чуқур қайта ишлаган ҳолда ва тўлиқ ишлаб чиқариш цикли билан замонавий вертикал-интеграцияланган тўқимачилик комплекслари фаолиятини ташкил этиш (8 та туманда);
тижорат банклари кредитларини жалб этган ҳолда намунавий лойиҳалар негизида тайёр тикувчилик-трикотаж ва пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ихчам замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш (45 та туманда) ҳисобига ишчи кучи кўп бўлган 53 та туманларда 13 мингта янги, юқори технологияли иш ўринлари ташкил этиш. |
2013 йил
I чорак |
«Ўзбекенгилсаноат» ДАК, Иқтисодиёт вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ТИАИСВ, Молия вазирлиги,
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси,
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси,
«Давархитектқурилиш» қўмитаси |
221,8 млн АҚШ доллари |
Тижорат банклари кредитлари, (155,3 млн АҚШ доллари), инвесторларнинг ўз маблағлари (66,5 млн АҚШ доллари) |
Вазирлар Маҳкамасининг янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича қарори лойиҳаси.
Пахта толасини қайта ишлаш бўйича енгил саноат корхоналари қувватини 47 минг тоннадан ортиқ кўпайтириш. Ишчи кучи кўп туманларда аҳоли бандлигини ошириш. |
12. |
Қуйидаги йўллар билан касб-ҳунар коллежларини 2012/2013 ўқув йилида битирган қарийб 500 минг нафар битирувчи бандлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш: |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари |
|
|
2012/2013 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлашга доир ташкилий-амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси протоколи. Иш жойлари ярмаркаларини ўтказишнинг ҳудудий жадвалларини тасдиқлаш.
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини асосан мутахассислиги ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташ жойи бўйича, шунингдек корхоналар ва ташкилотлардаги бўш ва квоталанадиган иш ўринларига, шу жумладан бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш натижаларига кўра ишга жойлаштиришни таъминлаш. |
|
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун корхона ва ташкилотларга бириктириш; |
2013 йил
I чорак |
|
|
|
битирувчиларни ишга қабул қилиш бўйича уч томонлама шартномалар тузиш (касб-ҳунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамда корхоналар ўртасида); |
2013 йил
II чорак |
|
|
|
битирувчиларни бўш, квоталанадиган ва янгидан яратилаётган иш ўринларига жойлаштириш; |
2013 йил
III ва IV чораклар |
|
|
|
вилоят марказларида, йирик шаҳар ва туманларда салоҳиятли иш берувчилар иштирокида ҳар йили камида 4-5 марта бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказиш. |
йил давомида |
150,0 |
Ижрочилар маблағлари |
|
|
|
|
|
13. |
Ишга жойлашишга муҳтож шахсларни касбга ўқитиш ва тайёрлаш тизимини қуйидаги йўллар билан янада ривожлантириш: |
Йил давомида |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
500,0 |
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Вазирлар Маҳкамасининг Самарқанд шаҳрида Касб таълими маркази ташкил этиш тўғрисидаги қарори.
Иш билан банд бўлмаган шахсларни уларнинг келгусида ишга жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш учун меҳнат бозорида талаб катта бўлган мутахассисликлар бўйича касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. |
|
Тошкент шаҳридаги Касб таълими марказида 600 нафар ишсизларни меҳнат бозорида талаб этилаётган машинасозлик, электроника, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот технологиялари тармоқлари ва соҳалари касблари бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш; |
|
Самарқанд шаҳрида KOICA гранти ҳисобига 240 ўринли Касб таълими маркази ташкил этиш. |
2013 — 2015
йиллар |
5,5 млн АҚШ доллари |
KOICA грант маблағлари |
14. |
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга тижорат банкларининг 269,6 млрд сўм миқдорида кредитлар беришини кўпайтириш, шу жумладан: |
Йил давомида |
Марказий банк, тижорат банклари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
269, 620
шу жумладан: |
Тижорат банклари кредитлари |
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредит билан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш.
Аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларини, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш.
Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларни янада кўпайтириш, оилаларнинг фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш. |
|
110,1 млрд сўм — оилавий, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига; |
|
|
110 120,0 |
|
|
106 млрд сўм — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қорамол сотиб олиш учун шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига; |
|
|
106 000,0 |
|
|
53,5 млрд сўм — ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун 15 минг нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига. |
|
|
53 500,0 |
|
15. |
Республиканинг ҳар бир минтақасида саноатни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:
минтақа корхоналари ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, минтақавий корхоналарни хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб этишни янада кенгайтириш;
бўш ётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, фойдаланилмаётган бинолар ва хоналарни тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага бериш. |
Йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Молия вазирлиги, тижорат банклари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
Ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда аниқлаштирилади |
Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туманлар ва шаҳарлар бўйича саноат салоҳиятини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларини тасдиқлаш бўйича қарорлари.
Вазирлар Маҳкамасида ҳудудлар, масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида дастурларнинг амалга оширилишини ҳар ойда кўриб чиққан ҳолда уларнинг бажарилиши доимий мониторингини олиб бориш. Кўриб чиқиш якунлари бўйича дастурларни амалга ошириш давомида пайдо бўлаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарорларини қабул қилиш. |
16. |
Қуйидагиларни тадбиркорлик субъектларига сотиш: |
|
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
34 500,0 |
Корхоналарнинг ўз маблағлари (19000,0), тижорат банклари кредитлари
(15500,0) |
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Тадбиркорлик субъектларининг уларни ишлаб чиқариш бинолари билан таъминлаш йўли билан, янги иш ўринлари ташкил этган ҳолда, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини янада кенгайтириш.
Кўп қаватли уй-жойлар қуришни кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини уй-жой билан таъминлаш. |
|
Товарлар ишлаб чиқариш ва хизматларни ташкил этиш учун нулга тенг харид қиймати бўйича инвестициявий мажбуриятлар билан 47 та давлат мулки объекти; |
2013-2015 йиллар |
|
|
кўп қаватли уй-жойлар сифатида реконструкция қилиш ҳамда уй-жой фондининг камида 20 % ни етимлар, вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳолига тақдим этган ҳолда 47 та бўш ётган кўп қаватли давлат мулки объектлари. |
Йил давомида |
|
17. |
6,7 минг га майдонда янги боғлар, 3,5 минг га майдонда интенсив боғлар, 6,8 минг га майдонда токзорлар яратиш ҳамда 6,8 минг га майдондаги мавжуд боғлар ва 3,7 минг га майдондаги токзорларни қайта тиклаш орқали боғдорчилик фаолиятига 15 минг қишлоқ аҳолисини жалб этиш. |
Йил давомида |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
95 200,0 |
Ўз маблағлари (47 600) ва тижорат банклари кредитлари (47 600) |
Вазирлар Маҳкамасининг протокол қарори.
Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини
кўпайтириш, илғор технологияларни боғдорчиликка жорий этиш, қишлоқ аҳолиси бандлигини ва даромадларининг ўсишини таъминлаш. |
|
|
|
18. |
Республиканинг ҳар бир қишлоқ туманида 10 минг бош парваришланадиган камида 10 та паррандачилик хўжаликлари ва 500 асалари оиласини ташкил этиш; |
Йил давомида |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
345 900, 0,
шу жумладан:
198 000,0 |
Ўз маблағлари (200 000) ва тижорат банклари кредитлари
(145 900) |
Туманлар бўйича чорвачиликни ҳамда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналари бўйича пиллачиликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Қўшимча 32 минг тонна парранда гўшти ва 330 млн дона тухум, 970 тонна асал, 2,4 минг тонна балиқ етиштириш.
Қишлоқ аҳолиси бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш. |
|
республиканинг ҳар бир минтақасида камида 30 — 40 та балиқчилик хўжаликлари ташкил этиш; |
|
32 900,0 |
|
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналарида ипак қурти боқиш учун камида 10 — 15 та ипакчилик комплексларини ташкил этиш йўли билан чорвачилик ва пиллачиликни янада ривожлантириш. |
|
115 000,0 |
19. |
Янги корхоналар барпо этиш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича 288 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш ва истеъмол озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шу жумладан: |
Йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси,
тижорат банклари |
94564,0 |
Ўз маблағлари (47 564,0), тижорат банклари кредитлари (47 000,0) |
Вилоятлар, шаҳарлар, туманлар бўйича, лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Истеъмол озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва тайёр маҳсулот сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари ташкил этиш. |
|
сутни қайта ишлаш бўйича — ишлаб чиқариш қуввати 48 минг тоннага тенг 113 та лойиҳа; |
|
32 563,0 |
|
гўштни қайта ишлаш бўйича — ишлаб чиқариш қуввати 11,3 минг тонна бўлган 68 та лойиҳа; |
|
22 415,0 |
|
мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш бўйича — ишлаб чиқариш қуввати 73,7 минг тонна бўлган 98 та лойиҳа; |
|
34 335,0 |
бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича — ишлаб чиқариш қуввати 2,3 минг тонна бўлган 9 та лойиҳа. |
|
|
5 251,0 |
|
|
20. |
Минитехнологиялар ва ихчам ускуналар харид қилишда кўмаклашиш орқали, шу жумладан янги ташкил этилаётган кичик корхоналарда мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш ҳажмларини 1,3 баравар (умумий ҳажмдаги улушни 13,7% дан 16,4% гача) кўпайтириш
«Навоий машинасозлик заводи», «Технолог» ОАЖ, «ПГС» ХК ва бошқа корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали маҳаллий минитехнологиялар ва ихчам ускуналар ишлаб чиқарувчиларнинг тегирмончилик, гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қуруқ мевалар ва концентратлар ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш соҳаларида сотиб олинган замонавий минитехнологияларнинг умумий ҳажмида 25% га етказиш. |
2013 йил давомида |
ССП, ТИАИСВ, «Ўзинфоинвест» агентлиги,
«Навоий машинасозлик заводи», «Технолог» ОАЖ, «ПГС» ХК, кичик ишлаб чиқариш корхоналари |
Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишига кўра аниқлаш-тирилади |
Ижрочилар ва корхоналар маблағлари |
Минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг инвестиция дастурлари ва лойиҳалари.
Минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан шартномалар тузган ҳолда саноат ярмаркасида, инновация ғоялари, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида ҳамда бошқа биржа ва ярмаркалар савдоларида қатнашиш.
Ташкил этилаётган кичик корхоналарга минитехнологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олишда кўмаклашишнинг ташкилий ва молиявий чора-тадбирларини таъминлаш. |
21. |
Қуйидагилар орқали корпоратив харидлар тизимига жалб этилган кичик бизнес субъектлари сонини 1,3 баравар кўпайтириш: |
|
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАСВ, ЎзРТХБ,
Адлия вазирлиги |
- |
Ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва тадбиркорлик субъектларининг ундан фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Кичик бизнес субъектларини корпоратив харидлар тизимига кенг жалб этиш, уларни амалга оширишда рақобатини ривожлантириш, ошкораликни таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
|
устав фондида давлат улуши бўлган 2086 та йирик корхоналарда корпоратив харидлар механизмини жорий этиш, харидларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес улушини 25% га етказиш; |
2013 йил
февраль-март |
|
саноат ярмаркалари ва кооперация биржасида имзоланган шартномаларга мувофиқ 850 та кичик ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларини сотиш. |
Йил давомида |
|
|
|
|
|
Саноат ярмаркалари ва кооперация биржасида тузилган шартномалар бўйича кичик корхоналар маҳсулотларини сотиш ҳажмларини 2012 йилга нисбатан 36% га кўпайтириш. |
22. |
G2G (давлат ҳокимияти органларининг ўзаро бир-бири билан), G2B (давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектлари билан), G2С (давлат ҳокимияти органларининг фуқаролари билан) ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўзаро ҳамкорлиги йўналишлари бўйича «Электрон ҳукумат» тизимини жадал шакллантириш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: |
|
|
4935,0 |
|
«Электрон ҳукумат» тизимини жадал шакллантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.
Барча лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-тамойилларининг Порталга киритилишини таъминлаган ҳолда Интерактив давлат хизматлари порталини яратиш, Интернет тармоғи орқали лицензия ва рухсатномалар олиш учун аризаларни электрон шаклда топширишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирларини кўриш.
Ахборотлар алмашиш ва интерактив шаклда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш йўли билан бизнес ва аҳоли учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш. |
|
|
|
|
|
|
Интернет тармоғида «ягона ойна» режимида фаолият юритувчи Интерактив давлат хизматлари ягона порталини яратиш; |
2013 йил июль |
Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси, давлат органлари |
450,0 |
Ҳомийлар маблағлари |
|
электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини рўйхатга ва ҳисобга олиш интерактив хизматини жорий этиш; |
2013 йил декабрь |
ССП, Қорақалпоғистон Республикаси ВК, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
вазирлик ва идоралар |
450,0 |
Ҳомийлар маблағлари |
|
FTTx технологияси бўйича кенг полосали оптик тармоқларни ривожлантириш ҳисобига аҳолининг интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; |
2013-2014 йиллар |
«Ўзбектелеком» АК |
9,0 млн АҚШ доллари
3285,0 |
КБР кредит маблағлари (Хитой), «Ўзбектелеком» АК нинг ўз маблағлари, |
|
Электрон шаклда лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш бўйича интерактив хизматларни жорий этиш. |
2013 — 2016 йиллар |
Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси, Адлия вазирлиги, давлат органлари |
750,0 |
Ижрочилар маблағлари |
23. |
«Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми» ННТ минтақавий Ахборот марказлари орқали кам таъминланган оилалар, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маслаҳат, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳани амалга ошириш. |
Йил давомида |
«Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми» ННТ, «Меҳр нури», «Маҳалла» жамғармалари, ИТҚҚФ, Фонд Форум, «Келажак овози» ЁТМ, «Аёллар кенгаши» РЖБ, ЭОАВМА, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси ВК, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
350,0
(ҳар бир
минтақага
25,0 дан) |
Ижрочилар маблағлари |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари.
Кам таъминланган оилаларга ёрдамни кучайтириш, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий шерикчиликнинг янги шаклларини амалга ошириш орқали қатор ННТлар, ижтимоий масъулиятли ташкилотлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш. |