Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Рейтингни тузувчи — Давлат тест маркази

Рейтингни тузишнинг даврийлиги — ҳар йили, натижаларини оммавий ахборот воситаларида чоп этган ҳолда

Т/р

Кўрсаткич

Кўрсаткичнинг умумий рейтингдаги салмоғи

Якуний рейтинг
шу жумладан:
100%
I. Ўқитиш сифати даражасининг индекси 35%
1.1.

Хорижий олий таълим муассасалари даражасига (PhD) эга бўлган, жаҳондаги 300 та энг яхши олий ўқув юртлари жумласига кирадиган профессор-ўқитувчилар таркиби (ПЎТ) улуши (умумий сонига нисбатан % ҳисобида)

7%
1.2.

Ўқитиш сифати даражаси (олий ўқув юрти талабаларидан сўров натижалари бўйича)

7%
1.3.

Йил мобайнида олий ўқув юртлари ўқитувчилари томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига)

5%
1.4.

Хорижий ўқитувчилар ва хорижий талабалар улуши (тегишли равишда умумий сонига нисбатан % ҳисобида)

4%
1.5

Хорижий олий ўқув юртлари билан алмашиш дастурлари сони

4%
1.6.

Хорижий тилда ўқитиладиган таълим (мутахассисликлар) йўналишлари бўйича сони (умумий сонига нисбатан % ҳисобида)

3%
1.7.

ПЎТнинг хорижий тилларни ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси

3%
1.8.

Ўқув жараёнида лаборатория ва ёрдамчи ускуналардан фойдаланиш

2%
II. Талабалар ва битирувчилар малакасининг индекси 20%
2.1.

Битирувчилар малакасини иш берувчилардан сўров натижалари бўйича баҳолаш

10%
2.2.

Халқаро ва республика олимпиадаларида ва нуфузли танловларда мукофотлар (дипломлар) ва совринли ўринлар билан тақдирланган талабалар сони

5%
2.3.

Ўқишни тугатгандан кейин 6 ой мобайнида мутахассислик бўйича ишга жойлашган битирувчилар улуши

5%
III. Олий ўқув юртининг илмий салоҳияти
3.1.

Халқаро индекслар маълумотлари бўйича олий ўқув юртининг ПЎТ томонидан чоп этилган материаллардан иқтибослар даражаси

8%
3.2.

Йил мобайнида хорижий реферацияланадиган илмий журналларда чоп этилган мақолалар ва интеллектуал мулк объектларига олинган сертификатлар (патентлар) сони (1 нафар ПЎТ ҳисобига)

7%
3.3.

Олий ўқув юрти ходимлари томонидан ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари ва чоп этилган монографиялар сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига)

4%
3.4.

Илмий-тадқиқот фаолиятидан олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига), шу жумладан:

16%

хорижий илмий фондлар ва тадқиқот марказларининг грантлари ва буюртмалари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига);

7%

иқтисодиёт тармоқлари буюртмалари бўйича ўтказилган тадқиқотлардан, шунингдек давлат грантлари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига)

9%
IV. Бошқа кўрсаткичлар
4.1.

Ахборот-ресурс марказининг ўқув адабиётлари, шу жумладан электрон китоблар билан таъминланганлиги, электрон ресурслардан масофадан фойдаланишнинг мавжудлиги (1 нафар талаба ва 1 нафар ПЎТ ҳисобига фондлар сони)

4%
4.2.

Ўқув жараёнида ва илмий-тадқиқот ишида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш даражаси (компьютер техникаси, мультимедий ускунаси, Интернетдан фойдаланиш)

3%
4.3.

Интернетда олий ўқув юрти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш (олий ўқув юрти веб-сайтининг сифати, олий ўқув юрти тўғрисида зарур ахборотнинг чоп этилган мақолалар ва материалларнинг, фойдаланувчиларнинг электрон сўровлари учун боғланиш маълумотларининг мавжудлиги, сайтнинг янгилаб борилиши)

2%
4.4.

Олий ўқув юртининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази муассасаларида ўқув машғулотларини ўтказаётган ПЎТ сони

1%