Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш ҳамда таълим тизимида ислоҳотлар доирасида белгиланган вазифаларни изчил ва сифатли амалга ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқиш учун курсда қолдириш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Бадиий академия билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган Ҳарбий академик лицей тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тартибини белгилайди.