Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2014
 LexUZ шарҳи
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойишига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Тест синовлари, шунингдек уларни ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига мувофиқ тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланган танловдан (якуний тиббий текширув, руҳий танлов, жисмоний тайёргарлик бўйича синов ва ҳоказолар) ўтган Халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига мутахассислик йўналишининг асосий фанига мувофиқлиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлар статуси ҳақида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари Давлат комиссиясининг қарори билан ўқишга тест синовларисиз қабул қилинадилар.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорига мувофиқ республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
20. Агар абитуриент бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 16 — 18-бандларида кўрсатиб ўтилган имтиёзлардан бир нечтасига эга бўлса, унга энг юқори фоизли балл қўшилади.