Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 5 та минтақавий марказларини (кейинги ўринларда минтақавий марказ деб аталади) ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 16 та тармоқ марказларини (кейинги ўринларда тармоқ маркази деб аталади) ташкил этиш, олий таълим муассасалари ҳузуридаги фаолият кўрсатаётган қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ва факультетларини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат тест маркази билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда талабалар билимлари даражасини, шу жумладан ўқитувчилар малакасини ошириш натижаларига боғлиқ ҳолда баҳолаш мезонларини, тест вазифаларининг маълумотлар банки яратилишини назарда тутсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Минтақавий ва тармоқ
марказининг номи

Қайта тайёрлаш ва малака
ошириш йўналишлари

Вазирликлар ва
идораларга мансублиги

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари

1.

Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки; филология ва тилларни ўқитиш (қорақалпоқ тили).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3.

Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Фарғона давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази*

Минтақавий йўналишда: Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари

1.

Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Энергетика; электр энергетикаси; электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари; металлургия; материалшунослик ва янги материаллар технологияси; ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси; автомобилсозлик ва тракторсозлик; электроника ва асбобсозлик; метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти; технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш; технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари; кончилик иши; ноёб ва радиоактив металлар рудаларини қазиб олиш техника ва технологияси; фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси; гидрогеология ва муҳандислик геологияси; нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш; нефть-газни қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш; қайта ишлаш техникаси ва технологияси; машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш; хизматлар кўрсатиш техникаси ва технологияси; технологик машиналар ва жиҳозлар; технология ва жиҳозлар; нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси; нефть-газ кимё саноати технологияси; ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси; ҳаводаги ҳаракатни бошқариш; авиасозлик ва ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш; ҳаётий фаолият хавфсизлиги.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти; информатика ва ахборот технологиялари; ахборот хавфсизлиги; компьютер графикаси ва дизайн; телекоммуникация технологиялари («Телекоммуникациялар», «Телерадиоэшиттириш», «Мобиль тизимлар»); телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш; телевизион техноло���иялар («Аудиовизуал технологиялар», «Телестудия тизимлари ва иловалари»), махсус ёритиш технологиялари; почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик, ��хборот-коммуниация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент; радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар, аудио-видео технологиялар; компьютер технологиялари ва информатика; компьютер инжиниринги («Компьютер инжиниринги», «АТ-сервис», «Ахборот хавфсизлиги», «Мультимедиа технологиялари»); дастурий инжиниринг.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази*

Математика; амалий математика; табиий фанлар; биология; физика; механика; астрономия; кимё, география; экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш; гидрометеорология; геология; геофизика; тупроқшунослик; гидрология; психология; социология; философия; шарқ фалсафаси ва маданияти; диншунослик; жаҳон сиёсати; журналистика; архившунослик; тарих; археология; филология ва тилларни ўрганиш (тиллар бўйича); ижтимоий ишлар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Агрономия; агрокимё ва агротупроқшунослик; ўсимликлар ҳимояси ва карантини; қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги; қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси; доривор ўсимликларни етиштириш технологияси; зоотехния; ипакчилик; ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш; мева-сабзавотчилик ва узумчилик; ветеринария; қишлоқ хўжалигида менежмент.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

5.

Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази*

Кимёвий технология; органик моддалар кимёвий технологияси; ноорганик моддалар кимёвий технологияси; биотехнология; озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги; озиқ-овқат технологияси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси; математика ўқитиш методикаси; физика ва астрономия ўқитиш методикаси; кимё ўқитиш методикаси; биология ўқитиш методикаси; география ўқитиш методикаси; информатика ўқитиш методикаси; тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси; педагогика ва психология; мусиқа таълими; она тили ва адабиёти (тиллар бўйича); чақириққача ҳарбий таълим; миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими; тарих ўқитиш методикаси; бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш; мактабгача таълим; дефектология; педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази

Филология ва тилларни ўқитиш; хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича); таржима назарияси ва амалиёти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси; табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси; технологик машиналар ва жиҳозлар; енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси; матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

9.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Иқтисодиёт; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш;статистика; менежмент; кадрлар менежменти; ижтимоий соҳа ва инсон ресурслари менежменти; маркетинг; молия; баҳолаш иши; банк иши; солиқлар ва солиққа тортиш; бухгалтерия ҳисоби ва аудит; жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар; хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик; божхона иши; суғурта иши; пенсия иши; меҳнат иқтисодиёти ва социологияси; туризм;хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича); меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

10.

Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Архитектура; дизайн (турлари бўйича); бино ва иншоотлар қурилиши; шаҳар қурилиши ва хўжалиги; муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи; гидротехника қурилиши; кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш; қиймат инжиниринги; хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича); қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш; транспорт иншоотларининг эксплуатацияси; автомобиль йўллари ва аэродромлар; қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш; геодезия, картография ва кадастр.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Даволаш иши, педиатрия иши, тиббий профилактика иши, стоматология, фармация (турлари бўйича), саноат фармацияси, олий ҳамширалик иши, ҳарбий тиббиёт.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият; спорт фаолияти.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

13.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Бастакорлик санъати; санъатшунослик; актёрлик санъати; режиссёрлик; техноген санъат; дирижёрлик; вокал ва чолғу ижрочилиги; рангтасвир; дизайн; графика; амалий санъат; ҳайкалтарошлик; хореография; кино-телеоператорлик; халқ ижодиёти; маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш; ижтимоий-маданий фаолият.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

14.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш; сув хўжалиги ва мелиорация; сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш; гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш ер тузиш ва ер кадастри; қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш; қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

15.

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази

Юриспруденция; ҳуқуқшунослик.

Адлия вазирлиги

16.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Ўзбек тили филологияси

Ўзбек тили ва адабиёти

Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олдинги таҳрирга қаранг.