Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларга ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ—1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошидаги «умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини фақат кўрсатилган тилларда тугатган» сўзлари «кўрсатилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомнинг 12-банди тўртинчи хатбошидаги «чет тилидан қайси фандан» сўзлари « қайси чет тилидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Низомнинг 16-банди йигирма олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. Низомнинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6. Низомнинг «Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш тартиби» 1-бандидаги «аттестатига» сўзи «аттестати, имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган диплом, ўрта таълим (11-синф базасида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига» сўзлари билан алмаштирилсин.