Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.01.2021
|
Ҳужжат 09.11.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 36-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
факультетнинг «Ҳарбий тиббиёт» йўналиши бўйича битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом ва «ҳарбий врач» малакаси берилади;
6. Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг тузилмаси ҳамда Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1. Ушбу Устав «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида», «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.
3. Факультет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Уставга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Факультетда илмий ва методик ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги 302-сон ва «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
13. Факультетни тамомлагандан кейин битирувчиларга «ҳарбий врач» малакаси берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом берилади. Дипломга иловада олий тиббий таълим муассасалари ва факультетдаги бутун ўқиш даври учун барча фанлар бўйича курсант томонидан олинган рейтинг баллари акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Факультетда ўқиш учун номзодларни ҳарбий-касбий танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташлари тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий хизматга яроқлилик (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Қуролли Кучларда тиббий текширув тўғрисидаги Низомга мувофиқ мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий текширув натижалари бўйича, олий ҳарбий таълим муассасаси ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиянинг якуний тиббий текшируви асосида аниқланади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Факультет курсантлари ўзлаштирмаслик, интизомсизлик, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссиянинг қарори асосида), шунингдек ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўқишни давом эттириш имконияти йўқлиги муносабати билан ўқишдан четлаштирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташлари тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ).
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Факультетдан четлатилган курсантларни ўқишга тиклаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Курсларни талабалар билан бутлаш, талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш тартиби «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсий таркибнинг ҳарбий интизоми ва маънавий-психологик ҳолати ҳамда ҳарбий хизматнинг хавфсизлиги;
40. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
41. Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш факультетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.