Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимлари чекланган сони 133 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 50 нафар этиб белгилансин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 495-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 665-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 июлдаги 212-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 31-сон, 408-модда)
3. Марказ ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сон қарорида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида 2012 йилда Марказнинг моддий-техника базасини янада ривожлантириш учун 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар томонидан 1407,0 млн сўм миқдорида қўшимча равишда ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши маълумот учун қабул қилинсин.
4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотларнинг улар томонидан Марказнинг Фарғона минтақавий филиали учун бинони мукаммал реконструкция қилиш мақсади учун ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
Фарғона шаҳри ҳокимлиги ва Марказ билан биргаликда ушбу қарорнинг 6-бандида кўрсатилган бинони балансдан балансга бериш - қабул қилиб олишни амалга оширсин, бинонинг сақланишини ва ундан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 09/20/11/0032-сон)
(млн сўм) | ||
Т/р | Ташкилотлар номи | Хайрия ёрдами миқдори |
1. | «Ўзбекнефтгаз» МХК | 215,0 |
2. | Навоий КМК | 200,0 |
3. | Олмалиқ КМК | 180,0 |
4. | «Ўзметкомбинат» ОАЖ | 180,0 |
5. | «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК | 180,0 |
6. | «Ўзбектелеком» АК | 165,0 |
7. | «Ўзнефтмаҳсулот» АК | 165,0 |
8. | «Ўзавтосаноат» АК | 122,0 |
Жами: | 1407,0 |
(млн сўм) | ||
Т/р | Ташкилотлар номи | Хайрия ёрдами миқдори |
1. | «Ўзавтосаноат» АК | 300,0 |
2. | «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» шуъба унитар корхонаси | 300,0 |
3. | «Фарғонаазот» ОАЖ | 200,0 |
4. | Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки | 225,0 |
5. | «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки | 200,0 |
6. | «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки | 200,0 |
Жами: | 1425,0 |
1. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «унинг ходимларининг чекланган сони 69, шу жумладан бошқарув ходимлари 40 нафар этиб белгилансин» сўзлари чиқариб ташлансин.
иккинчи хатбошидаги «жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари)» сўзлари «болалар» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчихат бошидаги «имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар» сўзлари «болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчихат бошидаги «жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга» сўзлари «болаларга» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «асаб ва руҳияти бузилган, жисмоний нуқсони бўлган, ногирон ва сурункали оғир касалликларга чалинган болаларнинг, шунингдек етим болалар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган» сўзлари чиқариб ташлансин;