Ноаниқлик кўрсангиз Ctrl+Enter босинг
шимол томондан — Оқчасой жилғаси қайирининг сўл томонидан Ангрен саноат магистрал канали (АСМК) бўйлаб 3 км, сўнгра шимол томонга 500 кВ ЭУЛ «Янги Ангрен ИЭС-ПС Ўзбекистон» (500 кВ ЭУЛ) гача, кейин 500 квВ ЭУЛ бўйлаб Алишер аҳоли пункти орқали 4-суғориш қувури (СҚ)гача ва сўнгра сув қувури бўйлаб 500 кВ ЭУЛ билан кесишгунгача, кейин шарққа қараб 500 кВ ЭУЛ бўйлаб Аччиқсой жилғасигача, кейин шимолга қараб Аччиқсой жилғаси 2-СҚ билан кесишгунгача, сўнгра 2-СҚ бўйлаб Увоқ аҳоли пункти орқали шарққа томон у Қуртошсой жилғаси билан кесишгунгача, сўнгра Қуртошсой жилғаси бўйлаб шимолга қараб у Олмалиқ КМКнинг Ангрен руда бошқармаси гидроқатламига олиб борадиган автомобиль йўли билан кесишгунгача, кейин ушбу автомобиль йўли бўйлаб шарққа томон Чиришсой жилғасигача, кейин у 500 кВ ЭУЛ билан кесишгунигача жанубга томон, сўнгра 500 кВ ЭУЛ бўйлаб у «Қизил Олма» конига олиб борувчи автомобиль йўли билан кесишгунигача шимоли-шарққа томон, кейин кўрсатиб ўтилган автомобиль йўли бўйлаб жануби-шарққа томон Соғлом аҳоли пункти чегарасигача, кейин шарққа томон Қорабов дарёсигача чегараланган ҳудуд.