Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 13 декабрдаги Ф-3760-сон фармойиши билан тузилган Республика комиссияси томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тадбир номи Ижро муддати Масъул ижрочилар Харажатлар (млн. сўм) Молиялаш манбалари Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа
I. Бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу масалага жамиятимиз эътиборини янада кучайтириш
1.

Бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда оила институтини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2012 йилнинг III чораги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати «Аёллар кенгаши» республика жамоат бирлашмаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси - -

Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилиги соҳасида миллий хусусиятлар ва анъаналарни, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан қўшимча қоидаларни, хусусан қуйидагиларни назарда тутадиган қонун лойиҳаси:
хотин-қизлар учун никоҳ ёшини ўн саккиз ёшгача ошириш, бунда никоҳ ёшини бир йилгача камайтириши мумкин бўлган истисно қилинадиган ҳолатларни аниқлаштириш;
болаларни асраб олиш механизмини такомиллаштириш;
болалар тарбия муассасасига жойлаштирилган боланинг ота-онасидан суд томонидан ундириладиган алиментларни банкда шу бола номига очилган ҳисоб-рақамда жамғариш ва унга вояга етганидан сўнг тўлашни кўзда тутувчи тартибни жорий қилиш.

2.

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2012 йилнинг III чораги Адлия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги - -

Ўзбекистон Республикасининг қуйидагиларга қаратилган қонунлари лойиҳалари:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти - маҳалла фаолият кўрсатишининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, ёрдамга муҳтож оилаларга манзилли ижтимоий кўмак бериш, ёш оилалар шаклланишини қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесни ривожлантиришда маҳалланинг аҳамияти ва ролини ошириш.

3.

«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2012 йилнинг III чораги Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Меҳр нури», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари - -

Ўзбекистон Республикасининг қуйидагиларни кўзда тутувчи қонуни лойиҳаси:
васийлик ва ҳомийликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, васийлик ва ҳомийлик органларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилаш;
Васийлик ва ҳомийликни белгилаш, васийлик ва ҳомийликка олинган шахсларнинг мулкини сақлаш ҳамда бошқариш механизмини такомиллаштириш;
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

4.

«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2012 йилнинг I ярим йиллиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (келишув бўйича), Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Меҳр нури» жамғармаси - -

Ўзбекистон Республикасининг қуйидагиларни кўзда тутувчи қонуни лойиҳаси:
хўжалик фаолиятининг оилавий корхона кўринишидаги янги ташкилий-ҳуқуқий шаклини жорий этиш;
оилавий корхона иштирокчилари, фаолият соҳаси ва уни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини аниқ белгилаш;
оилавий корхона учун рўйхатга олиш ва тугатиш, коммунал инфратузилма объектларидан, тадбиркорлик фаолияти жараёнида уй-жой иншоотларидан фойдаланишнинг соддалаштирилган тартибини белгилаш.

5.

«Болалар уйлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси.

2012 йилнинг II чораги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Сен ёлғиз эмассан» жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази - -

Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни кўзда тутувчи қарори лойиҳаси:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида болалар уйларини барпо қилиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек уларнинг асосий вазифа ва функциялари;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг давлат кафолатлари;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вазифалари.

II. Ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан ёш оилаларни кенг кўламда қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қулай ва шинам уй-жой билан таъминлаш, зарур имтиёз ва афзалликлар бериш

6.

Республика шаҳарларида ёш оилаларга сотиш учун 2012-2013 йилларда 48 хонадонли 100 та уйларни қуришни назарда тутувчи «Ёш оилаларга турар жой» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмайдиган фоизли ставка бўйича ипотека кредитларини 15 йилгача муддат билан бериш.

Ишлаб чиқиш — 2012 йилнинг I-чораги. Амалга ошириш — 2012 йилдан бошлаб ҳар йили Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилояар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2012 йилда
192 000,0
Тижорат банклари кредитлари, ижрочилар ва аҳоли маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларга турар жой» дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича қуйидагиларни кўзда тутувчи қарори лойиҳаси:
ҳар йили уй жойга муҳтож камида 2400 ёш оилани турар-жой билан таъминлаш;
қурилиш ва ёш оилаларга ипотека кредитларини бериш учун ресурсларни шакллантириш манбалари ва механизми;
маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда трансфертлар ажратиш йўли билан янги қурилган уйлардаги хонадонлардан бир қисмини етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тақдим этиш

7.

Ёш оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва қуйидагилар орқали амалга ошириш:

Йил давомида Марказий банк, Молия вазирлиги, тижорат банклари, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат суғурта назорат, суғурта компаниялари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» жамғармаси Жами 114 620,0 шундан: Тижорат банклари кредитлари, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочиларнинг қуйидагиларни кўзда тутувчи қўшма қарорлари:
Вилоятлар бўйича кредитлар ажратишнинг прогноз параметрларини тасдиқлаш;
оилалар аъзолари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан иборат ёшларни кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилишни рағбатлантириш;
кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитларни қайтармаслик хавфидан суғурта полисларини бериш бўйича такомиллаштирилган тартибни жорий этиш ва кенгайтириш.

ёш оилаларга, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини молиялаш учун микрокредитлар ва грантлар тақдим этиш;

68 210,0

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-лойиҳаларини молиялаш;

28 310,0

ҳар бир қишлоқ туманида 50 нафардан кам бўлмаган ёш оилаларга бир бошдан қорамол ва 200 нафардан кам бўлмаган ёш оилаларга — 20 тадан уй паррандаси беришни таъминлаш.

18 100,0

8.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, жумладан мебель, мураккаб маиший техника ва бошқаларни харид қилиш учун имтиёзли фоиз ставкаси бўйича, энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида уч йилгача муддатга бериладиган «Ёш оилаларга истеъмол кредитлари» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Йил давомида Тижорат банклари 60 000,0 Тижорат банклари кредитлари

«Ёш оилаларга истеъмол кредитлари» дастурини амалга ошириш бўйича тижорат банклари қарорлари.
Ёш оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-маиший шароитларини яхшилаш, мамлакатимизнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш.

9.

Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга кенг кўламли моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш:

2012 йилнинг I-чораги Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Меҳр нури», «Маҳалла», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга кенг моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Ёш оилалар аъзоларининг солиқ солинадиган даромадларини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни (музлатгич, телевизор, мебель ва ҳоказо) харид учун олинган истеъмол кредитини қайтаришга йўналтирилган маблағига тенг миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғидан озод этиш;

2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб

2 900,0

Бюджет маблағлари

ёш оилалар аъзолари учун мулк ва ер солиғига 3 йилдан ошмаган муддатга солиқ ставкаларини икки баробарга камайтириш;

1 900,0

Бюджет маблағлари

«Меҳрибонлик» уйининг 30 ёшгача бўлган ва энди оила қураётган ҳар бир битирувчиси учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ётоқхона мебели кўринишидаги махсус совғани таъсис этиш.

2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб

800,0

Бюджет ва ҳомийлар маблағлари

10.

Таълим муассасалари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар ва бошқаларни иш билан таъминлаш учун корхона ва ташкилотларда камида 107 минг иш ўрнини захира қилиб қўйиш. Камида 16 минг нафар ишсиз ёшларни меҳнатга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек қарийб 52 минг нафар ёшлар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш.

Йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Маҳалла» жамғармаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, тижорат банклари, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази, «Ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти 900,0 Ижрочилар маблағлари

2012 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш.
Ёш оилалардан ишга жойлашишга муҳтож шахслар учун бандлик кафолатларини кучайтириш. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини муайян корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ва келажакда мазкур корхоналарда ишга жойлашишини ташкил этиш асосида иш билан таъминлаш, иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш.

11.

Қуйидагилар кўмагида ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш:

Йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ишбилармон аёллар уюшмаси, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази Ижрочилар маблағлари

Ижрочиларнинг қарорлари. Ёш оилалар, айниқса хотин-қизларнинг моддий аҳволини яхшилаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши кўмаги билан асосан қишлоқ жойларда ёш оилалар учун 1500 та янги иш ўринларини ташкил қилган ҳолда кичик корхоналар барпо этиш;

100,0

Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси ёрдамида 100 та кичик оилавий корхона ташкил этиш ва камида 300 нафар хотин-қизни ишга жойлаштириш.

280,0

12.

Олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларини оила ҳаётига тайёрлаш мақсадида «Сиз оилангиз учун масъулсиз», Ёш оилада ўзаро муносабатлар маданияти» мавзуида буклетлар, мақолалар ва брошюралар тайёрлаш.

Йил давомида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Халқ таълими вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (ЎМКҲТМ), «Ижод» жамғармаси, «Тасвирий ойина» бирлашмаси, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, вазирликлар ва идоралар 30,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочилар томонидан тадбирларни биргаликда ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.
Ёш авлодни оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ёшларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш.

13.

Қуйидаги мавзуларда социологик тадқиқотлар ўтказиш:

2012 йилнинг III-чораги «Ижтимоий фикр» маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, ИИВ, «Маҳалла» жамғармаси, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази «Ижтимоий фикр» маркази маблағлари

Тадқиқотлар натижаси бўйича таҳлилий қайдлар.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

«Ёшлар бандлиги»;

46,0

« Оилавий тўйлар ва маросимлар»;

35,0

«Оила ёшлар нигоҳида».

35,0

III. Жамиятимиз ва кундалик ҳаётимизда маҳалла институтининг ролини янада кучайтириш ва мақомини ошириш, Мустаҳкам оила йили мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳамиятини, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шакллантиришда уларнинг таъсирини кучайтириш, ёш оилаларга зарур кўмак ва ёрдам бериш
14.

Жамиятда ва оилалар кундалик ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини янада кучайтириш бўйича қуйидагиларни кўзда тутувчи комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш:
Республикамизнинг барча ҳудудларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини, маҳаллаларда жамоат ва ижтимоий ишлар аҳволини комплекс равишда ўрганиб чиқиш, шу жараён давомида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этишга оид аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга маҳалланинг роли ҳамда мақомини оширишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Тасдиқлаш — 2012 йилнинг I-чораги, амалга ошириш — 2012 йил мобайнида «Маҳалла» жамғармаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори.
Оиланинг кундалик муҳим муаммолари ва масалаларини ҳал этишда маҳалланинг роли ва мақомини кучайтириш, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш учун шароитларни яратиш.

15.

Қишлоқ жойлардаги маҳаллаларда маҳалла ҳудудида яшаётган ва маиший хизматлар (сартарошлик, тикувчилик, пойабзал, маиший ва ташкилий-техника ва бошқаларни тузатиш устаси) кўрсатиш билан шуғулланаётган якка тартибдаги тадбиркорларни 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, уч йил муддатга қайд этилган солиқ тўлашдан озод этиш орқали иш ўринларини ташкил қилишни рағбатлантириш.

Тасдиқлаш — 2012 йилнинг I — чораги, амалга ошириш — 2012 — 2015 йиллар Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2012 йилда 2 295,0 Бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш даражасини янада ошириш, иш ўринларини яратишни рағбатлантириш, аҳолини сифатли хизмат турлари билан таъминлаш.

16.

«Наврўз» ва «Мустақиллик» байрамлари арафасида ўтказиладиган ҳашарлардан «Маҳалла» жамғармасига келиб тушадиган маблағларнинг камида 50 фоизини муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида йўналтиришни амалга жорий этиш.

Мунтазам «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7 500,0 «Маҳалла» жамғармаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан «Маҳалла» жамғармаси маблағлари ҳисобидан муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқлаш.

17.

Маҳаллаларда, айниқса чекка қишлоқ жойларда яшаётган ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган фуқароларга уларнинг уйларини таъмирлаш ва реабилитация воситаларини сотиб олиш (ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ҳоказолар) орқали ёрдам кўрсатиш.

Йил давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ССВ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла», «Нуроний», «Соғлом авлод учун», жамғармалари, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Ногиронлар жамияти 3 500,0 Бюджет, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, табиий офатлардан азият чеккан оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронларнинг манзилли рўйхати ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш жадвалини тасдиқлаш.
Аҳолининг муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

18.

Барча вилоятлар марказларида, Нукус ва Тошкент шаҳарларида, шунингдек республика ва ҳудудий аҳамиятга эга шаҳарларда, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларида мавзелар ичи ҳудудларини ободонлаштириш, шу жумладан, йўллар ва йўлакларни таъмирлаш, болалар ўйин майдончаларини қуриш ва реконструкция қилиш.

Йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, «Ўзавтойўл» ДАК, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар 10 000,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Чора-тадбирлар комплекси тасдиқланган ҳолда ижрочилар қарори.
Турар жой мавзеларини ободонлаштириш ва қиёфасини яхшилаш, аҳоли зич яшайдиган жойларда ижтимоий-маданий шарт-шароитларни яхшилаш.

19.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар) раислари ва диний маърифат ҳамда маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар иштирокида «Мустаҳкам оила — маҳалла таянчи» мавзуида Республика конференция-сини ҳамда «Мустаҳкам оила жамият тараққиёти гарови» мавзуида семинар ўтказиш.

Йил давомида Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Адлия вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Миллий ғоя ва миллий мафкура МТМ, Республика маънавият маркази 65,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Конференциялар ва семинарлар режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш.
Маҳалла раислари ва маслаҳатчиларининг ҳозирги давр жамиятида оиланинг роли ва аҳамияти ҳақидаги билим даражаларини ошириш ҳамда тажриба алмашиш.

20.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қошида ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик билимларини ошириш мақсадида «Ота-оналар университетлар»ини ташкил қилиш.

Йил давомида «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, ЎМКҲТМ, ССВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Маънавият тарғибот маркази, «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари 60,0 Ижрочилар маблағлари

Ижрочиларнинг қўшма қарори.
Ота-оналарнинг билимини ва баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги масъулиятини ошириш.

21.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар йиғинлари раислари ва котиблари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси аъзоларининг билим даражасини ошириш ҳамда социал ва жамоат ишларини бажариш бўйича амалий кўникмаларини яхшилаш мақсадида улар учун амалий семинарлар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Йил давомида «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура МТМ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2012 йилда 250,0 «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари

22.

Йилнинг энг яхши маҳалласини аниқлаш учун ҳар йили уч босқичли (туман (шаҳар) — вилоят — республика даражасида) танлов ўтказиш, ғолибларга маҳалла ҳудудида ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига мақсадли пул маблағларини ажратиш.

Ҳар йили «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Харажатлар ижрочилар қарори билан белгиланади Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Танловларни ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш тартибини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қўшма қарори.
Маҳаллаларда фаол жамоат ва ижтимоий ишлар олиб борилишини, уларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни рағбатлантириш.

23.

2012—2016 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар)нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашнинг қуйидагилар назарда тутилган Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

Алоҳида режа бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ҳомийлар 2012 йилга
12 000,0
шундан:
«Маҳалла» жамғармаси ва ҳомийлар маблағлари

Жойлардаги ижроия ҳокимияти органларининг 2012—2016 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг (маҳаллалар) моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий дастурларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари.
«Маҳалла» жамғармаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг намунавий лойиҳасини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарори

мавжуд биноларни реконструкция қилиш (таъмирлаш) ҳисобидан ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган бинолар (биноларнинг бир қисми) билан таъминлаш, шундан 2012 йилда — ўзини ўзи бошқариш органларидан 500 тасига бериш;

10 000,0

бир тўпламдан компьютер техникаси ва мебель билан таъминлаш.

2 000,0

IV. Оила, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамият томонидан ғамхўрликни янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялашда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, бунда оилани мустаҳкамлашда асосий юкни ўз елкасига олган аёлларга алоҳида эътибор қаратиш

24.

Кам таъминланган оилаларнинг мактабда ўқийдиган 576 минг нафар фарзандларини қишки кийим тўплами ва бош кийимлари билан бепул таъминлаш.

2012 йилнинг III-IV чораклари Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги 27 862,6 Бюджет маблағлари

Кам таъминланган оилалар фарзандларини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш.

25.

492 минг нафарга яқин биринчи синф ўқувчиларини 12 номдаги ўқув анжомлари тўплами, шунингдек, уйда таълим оладиган 10,7 минг нафар имконияти чекланган болаларни ўқув анжомлари, шу жумладан, 512 та махсус доска ва 472 та мактаб партаси билан таъминлаш.

2012 йил III-IV чораги. Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги 12 267,5 Бюджет маблағлари

Оилаларни, шунингдек имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоялаш.

26.

Ҳар йили халқаро хотин-қизлар куни— 8 март байрам арафасида спорт мусобақаларини ва ўқув машғулотларини ўтказиш пайтида кам таъминланган оилаларнинг қизларига, рағбатлантириш тартибида 190 мингта спорт кийимлари тўпламини топшириш.

2012 йил март ойи Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фонд Форум жамғармаси, «Форум Юниор Спорт» болалар спорт комплекси 2 930,0 Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Кам таъминланган оилаларнинг қизларини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига кенг жалб этиш ва рағбатлантириш.

27.

Ёз ойларида болаларнинг мазмунли дам олиши ва соғломлаштирилишини қуйидагилар орқали таъминлаш:
260 минг нафар болалар учун соғломлаштириш оромгоҳларида имтиёзли йўлланмалар бўйича, уларнинг 12 минг нафари (кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари) бепул йўлланмалар бўйича дам олишини уюштириш;
болалар учун 28 та ҳарбий-спорт лагерлари, интеллектуал ривожланиш лагерлари, экологик ва туристик йўналишдаги лагерларни, шунингдек юқори синф ўқувчилари учун дам олиш ва меҳнат лагерларини яратиш.

Йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Келажак овози» ЁТМ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар ва ташкилотлар, «Камолот» ЁИҲ 22 000, шундан 800,0 таси бюджет ҳисобидан Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, бюджет, корхоналар, ташкилотлар ва ҳомийлар маблағлари

Ёз мавсумида мактаб ёшидаги болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини тизимли равишда ташкил этиш.
Ёзги таътиллар даврида болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишининг турли шаклларини жорий қилиш, уларда ижтимоий фойдали меҳнат кўникмаларини шакллантириш, спортга бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш
.

28.

Қуйидаги тадбирларни бепул тарзда ўтказиш йўли билан болалар, ёшлар ва кам таъминланган оилаларнинг фойдали маданий дам олишини ташкил этиш:

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан», «Маҳалла», «Меҳр нури» жамғармалари, «Келажак овози» ЁТМ, Хотин-қизлар қўмитаси, «Аёллар кенгаши» РЖБ, Ўзэкспомарказ «Ўзбектуризм» МК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Камолот» ЁИҲ, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Тошшаҳарйўловчитранс», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ижрочилар маблағлари

Ижрочиларнинг қарорлари.
Ёш оилаларга ижтимоий ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш, болаларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш, ёшларда Ватан учун фахрланиш туйғуларини шакллантириш, уларнинг мамлакатимиз тарихи ва маданияти, унинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги билимларини бойитиш.

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»ни ўтказиш доирасида «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун музейлар, ботаника боғи, ҳайвонот боғи, «Ташкентленд» ва бошқа маданият ва истироҳат боғларига саёҳатларни уюштириш;

2012 йил 30 май — 3 июнь

1 000,0

кам таъминланган оилалар фарзандлари, шунингдек таълимда юксак натижаларга эришаётган ўқувчилар ва талабалар учун республиканинг тарихий масканлари ва диққатга сазовор жойларига саёҳатларни уюштириш;

2012 йил. май-июнь

Тасдиқлан- ган смета бўйича

республикамизнинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ижтимоий ёрдамга муҳтож 100-150 ёш оилалар учун гуруҳли саёҳатларни, шу жумладан, темир йўл транспортида тарихий масканлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатларни уюштириш, саёҳатга артистлар, ёзувчилар ва маҳаллий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилиш.

Наврўз байрами, Ҳайит байрами, Давлат Мустақиллиги куни байрамларини нишонлаш доирасида

2 700,0

29.

Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантириш ҳисобидан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун 240 мингта иш ўринларини яратиш, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида — 114 мингта, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан — 90 мингта, саноатда — 20 мингта, қурилишда — 16 мингта иш ўринларини яратиш.

Йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, тижорат банклари 2012 йилда иш ўринларини яратиш Дастурига мувофиқ Корхоналар маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари

Иш ўринларини яратиш ва тасдиқланган ҳудудий дастурлар доирасида аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш учун шарт-шароитларни яратиш орқали уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

30.

Қуйидаги йўллар орқали хотин-қизларни ижтимоий ишлаб чиқариш ва оилавий бизнесга жалб қилиш, оилаларнинг фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

Йил давомида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Аёллар кенгаши» РЖБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла», жамғармалари Жами 690 165,0 шундан: Тижорат банкларининг кредитлари

«Тадбиркорликни ривожлантириш учун оилаларга кредитлар» дастурини амалга ошириш бўйича ижрочиларнинг биргаликдаги қарори, у қуйидагиларни назарда тутади:
Вилоятлар бўйича кредитлар ажратишнинг прогноз параметрларини тасдиқлаш;
Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик соҳасига оила аъзоларини, айниқса аёлларни, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ичидан ёшларни кенг жалб этишни рағбатлантириш; Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитларни қайтараолмаслик хавфи суғурта полислари беришнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этиш ва кенгайтириш.

оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш;

60 041

аёлларни тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этиш учун уларга кредитлар бериш;

365 364

қорамолни харид қилиш учун шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларига микрокредитлар ажратиш;

62 123

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш (кўчатлар, мевали дарахтлар кўчатлари, сабзавот уруғлари харид қилиш, кичик иссиқхоналар ташкил этиш ва ҳ.к.), қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, паррандачиликни, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш учун кичик бизнес субъектлари, деҳқон, фермер ва шахсий ёрдамчи хўжаликларига кредитлар ажратиш.

202 637

31.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди (Германи) томонидан берилган «Хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш бўйича қайта тикланувчи кредит фонди» маблағлари ҳисобига бошланғич сармояни тўлдириш учун тадбиркор аёлларга микрокредитлар ажратиш.

Йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, «Халқ банки», «Микрокредтбанк», Хотин-қизлар қўмитаси 267,8 минг евро «Халқ банки», «Микрокредитбанк», Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди (Германия)

Хорижий ҳамкор билан келишилган ҳолда «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк»нинг қарорлари. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг олис ва етиб бориш қийин бўлган туманларида аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишни кенгайтириш йўли билан аёллар ва улар оилаларининг моддий фаровонлиги ошишини рағбатлантириш.

32.

Қуйидагиларни амалга ошириш орқали хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишни кенгайтириш чораларини амалга ошириш:

Йил давомида

Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси, ССП, «Аёллар кенгаши» РЖБ Халқаро ташкилотлар маблағлари ва грантлари тадбиркорлар ва ижрочилар маблағлари

Ижрочилар қарорлари.
Қизларни ва ёш аёлларни бизнес юритиш кўникмаларига, янги касбларга ўргатиш, аёлларни оилавий тадбиркорликка жалб қилиш.

тадбиркорлик билан шуғулланаётган қизлар ва ёш аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида учта ҳудудий Бизнес-инкубаторларни яратиш, республиканинг барча ҳудудларида хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида бизнес форумлар ўтказиш (шу жумладан тадбиркор аёллар бошқараётган муваффақиятли корхоналарни бориб кўриш);

120,0 минг доллар

республиканинг иш ўринларига талаб кучли бўлган 32 та туманида 1,3 минг нафар ёш аёллар ва қизларни бизнес юритиш асосларига ва меҳнат бозорида талаб қилинаётган касбларга ўқитиб ўргатиш учун «Ўз бизнесингни йўлга қўй» мавзусида семинарлар ўтказиш.

48,0

33.

Қуйидаги йўллар орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший турмуш шароитларини янада яхшилаш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2012 йилнинг I чорагида ишлаб чиқиш 2012— 2014 йилларда амалга ошириш. Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Ижтимоий тадқиқотлар институти, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Ўзбекнефтгаз» МХК, истеъмол молларини ишлаб чиқарувчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари 44 040,0, шундан 2012 й - 33 000,0

Вазирлар Маҳкамаси қарори.
Маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, мамлакатимизнинг мавжуд ишлаб чиқарувчилари қувватларини кенгайтириш, маиший моллар турларини кенгайтириш, шу жумладан, чанг ютгичлар, кир ювиш машиналари, ошхона комбайнлари, электр гўшт қиймалагичлар, кир ювиш воситалари ва маиший кимё буюмлари ишлаб чиқарилишини кўпайтириш.
Оилаларнинг маиший ва ошхона электржиҳозлари билан таъминланганлигини яхшилаш, аёлларнинг уй-рўзғор меҳнатини енгиллаштириш мақсадида истеъмол кредитлари беришни кенгайтириш

2012—2014 йилларда маҳаллийлаштириш дастури ва истеъмол молларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида хотин-қизлар меҳнатини енгиллаштирувчи уй-рўзғор электр моллари, ошхона техникаси, кир ювиш воситалари ва маиший кимё буюмлари ишлаб чиқарилишини кўпайтириш;

3 000

Ижрочилар маблағлари

хотин-қизларнинг уй-рўзғор меҳнатини енгиллаштириш мақсадида оилаларга 3 йил муддатга энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган ҳажмда маиший ва ошхона электр асбобларини сотиб олиш учун истеъмол кредитларини ажратиш;

30 000

тижорат банклари кредитлари

34.

Якка тартибдаги уй-жой қурилишига ажратилган мавзеларда қуйидагиларни кўзда тутувчи автомат кир ювиш машиналари билан жиҳозланган жамоат кирхоналари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш ва амалга ошириш:
кирхоналарнинг фаолиятини таъминлаш бўйича барча ташкилий-техник масалалар комплексини ҳал қилиш, бунда тегишли ҳокимликлар томонидан ер майдонлари ажратилиши, муҳандислик тармоқларига улаш (сув таъминоти, канализация, электр таъминоти);
кирхона хизматларини кўрсатувчи корхоналарни (тадбиркорларни) 5 йил муддатда барча турдаги солиқлардан озод этиш;
тижорат банклари томонидан кирхоналар фаолиятини ташкил этиш учун кредитлар ажратиш.

2012 йилнинг I чорагида тасдиқлаш, 2012 йилда амалга ошириш. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари 2 760,0 Тадбиркорлар маблағлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори.
Хотин-қизлар меҳнатини енгиллаштириш, уларнинг вақтини фаол ижтимоий, маданий, социал ва иқтисодий соҳаларда, болалар тарбиясида самаралироқ фойдаланишга йўналтириш имкониятини яратиш.

35.

Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш дастурини амалга ошириш.

2012 йилнинг III чораги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
50 795

57 000
Бюджет маблағлари

Ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш.

36.

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш:

Йил давомида «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоят ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Халқаро тараққиёт агентлиги (ХТА)

Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш даражасини янада ошириш ҳамда республика шаҳар ва туманлари канализация тизимини модернизация қилиш.

Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқ олтин туман марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш;

1 690,0 минг доллар

ОТБ кредити

Сурхондарё вилоятидаги сув таъминоти ва санитария аҳволини яхшилаш;

13 520,0 минг доллар

ХТА кредити

Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш;

13 500,0 минг доллар

ОТБ кредити

Қўқон ва Андижон шаҳарлари сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини ва Фарғона, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон туман маркази сув таъминоти тизимларини реконструкция қилиш;

44 500,0 минг доллар

ОТБ кредити

Дамхўжа минтақалараро сув қувурини унга Навоий ва Бухоро вилояти туман марказларини улаган ҳолда модернизациялаш, Термиз шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш.

22 500 минг доллар

ОТБ кредити

37.

Қуйидагиларни назарда тутадиган «Ўзбекистонда узлуксиз инклюзив таълим» лойиҳасини амалга ошириш:
жисмоний имкониятлари чекланган фарзандлари бўлган оилаларни узлуксиз таълимга жалб этиш;
педагоглар, ота-оналар ва болалар учун семинар-тренингларни ўтказиш йўли билан инклюзив таълим бериш сифатини яхшилаш;
40 та синов тариқасидаги муассасаларни, жумладан 10 та мактабгача тарбия муассасалар, 18 та мактаб, 12 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини компьютер техникаси, ўқув-методик материаллар, мебель ва бошқалар билан жиҳозлаш.

Йил давомида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон махсус олимпиадаси,
Ўзбекистон Миллий параолимпиада ассоциацияси, халқаро ташкилотлар
85,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочиларнинг биргаликда амалга оширадиган тадбирлари режаси.
Имконияти чекланган инсонларни ижтимоий ва социал ҳаётга жалб этиш.
Жамоат ташкилотлари мутахассисларининг инклюзив таълим дастурини самарали рўёбга чиқариш йўллари ва йўналишлари ҳақидаги билимлар даражасини ошириш.

38.

«Ёрдамга муҳтож оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш жараёнига ноҳукумат нотижорат ташкилотларини жалб этиш» лойиҳасини амалга ошириш.

Йил давомида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Маҳалла» жамғармаси, Фонд Форум 200,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочиларнинг биргаликда амалга оширадиган тадбирлар режаси. Аҳолининг кам таъминланган табақаларига сифатли ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича жамоа ташкилотларининг вакилларини ўқитиш, қўшимча иш ўринларини ташкил этиш.

39.

Кам таъминланган оилаларга ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига нотижорат ноҳукумат ташкилотлари томонидан консультатив, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш учун «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ахборот марказларини барпо этиш» лойиҳасини амалга ошириш.

2012 йилнинг I-чораги «Меҳр нури» жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Фонд Форум, «Келажак овози» ЁТМ, «Аёллар кенгаши» РЖБ, ЭОАВМА, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ССП, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Харажатлар ҳажми ижрочилар ва ҳомийларнинг қарорлари билан белгиланади Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Кам таъминланган оилаларга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатилишини янада кучайтириш мақсадида янгича шаклдаги ижтимоий ҳамкорликни амалга ошириш йўли билан қатор ННТ ва ижтимоий жиҳатдан масъул ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг куч-ғайратларини бирлаштириш.

40.

«Йил аёли — 2012 й.» республика танловини ўтказиш.

2012 йил. III-VI чораклари «Аёллар кенгаши» РЖБ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 180,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Мамлакатимизнинг ижтимоий ҳаётида ва ижтимоий-иқтисодий ўзгартиришларни амалга оширишда, аёлларнинг ролини кучайтириш, фаол ижтимоий ҳамда социал нуқтаи назарга эга бўлган аёлларни рағбатлантириш ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

V. «Соғлом она — соғлом фарзанд» тамойилига мувофиқ оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш

41.

Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш:

Йил давомида

ССВ, Адлия вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ИИВ,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Хотин-қизлар қўмитаси,
«Маҳалла» жамғармаси,
«Аёллар кенгаши» РЖБ

Норматив ҳужжатларни, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЮНФПА, ЮНИСЕФ, Глобал жамғарма йўли билан ва «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш (Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотчилари, умумий амалиёт врачлари, акушер-гинекологлар, педиатрлар, неонатологлар, акушерлар ва тиббиёт ҳамширалари).
Замонавий контрацептив воситалар барча учун бемалол мавжудлигини таъминлаш.
ВИЧ-инфекцияланганларга бошланғич тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш даражасида ИППП ва ВИЧ-инфекцияси диагностикаси ва профилактикасини интеграциялаш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш. Ҳомиладор аёлларга, оила қурмоқчи бўлган шахсларга ва хорижий мигрантларнинг барчасига маслаҳатлар бериш ва уларнинг ҳаммасини ВИЧ-инфекцияси тестидан ўтказиш. ВИЧ-инфекцияланган беморларни АРВ терапиясидан ўтказиш. ОИТСга қарши кураш марказларини 3 ва 4-авлод замонавий тест-тизимлари билан таъминлаш.
Аёлларга, болаларга ва умуман оилаларга кўрсатилаётган ёрдам сифатини яхшилаш. Оналар ва болалар ўлимини, аҳоли, айниқса, оналар ва болалар орасидаги турли касалликлар сонини камайтириш.

Фертил ёшидаги аёллар ва болаларнинг 100 фоизини қамраб олган холда уларни чуқурлаштирилган комплекс тиббий кўриклардан ўтказиш йўли билан фертил ёшдаги аёлларни ва болаларни соғломлаштириш Ҳафталигини ўтказиш ва келгусида, зарур ҳолларда, соғлиқни сақлаш муассасаларида соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш;

200,0

Бюджет ва ижрочилар маблағлари

диагностика ва даволашнинг клиник қўлланмалари ва стандартларини ишлаб чиқиш, уларни такомиллаштириш ҳамда татбиқ этиш;

250,0 минг доллар

ЮНФПА гранти

соғлиқни сақлаш ходимларининг салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оналар ва болалар ҳамда оила саломатлигини асраш мақсадида амалий тиббиётда, тиббий олий ўқув юртларида ва Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш институтида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг замонавий технологияларини татбиқ этиш;

250,0 минг доллар 18,0 минг доллар 368,1

ЮНИСЕФ гранти ХРА кредит маблағлари Ижрочилар маблағлари

фертил ёшдаги аёлларни контрацепциянинг замонавий услублари ва воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш йўли орқали соғлом оилани шакллантириш бўйича сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш;

900,0 минг доллар

ЮНФПА гранти

ҳомиладор аёлларда ВИЧ-инфекцияси мавжудлигини аниқлаш мақсадида уларни тестдан ва антиретровирус профилактикасидан ўтказиш орқали онадан болага ВИЧ-инфекцияси ўтишининг олдини олиш бўйича тадбирларни кучайтириш;

672,2 минг доллар

ОИТСга, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма маблағлари

никоҳдан ўтмоқчи бўлган шахсларни ва меҳнат мигрантларини ВИЧ-инфекция тестларидан ўтказиш;

517,0

Бюджет маблағлари

Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш, уларнинг фарзандлари саломат туғилишини ва тарбияланишини таъминлаш масалалари бўйича оила қурмоқчи бўлган ёшлар ва ёш оила аъзолари орасида тушунтириш ишларини олиб бориш.

241,6

Ижрочилар маблағлари

42.

Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун хатарли гуруҳга мансуб 160 мингдан кам бўлмаган ҳомиладор аёлларни миқдордаги пренатал скрининг билан максимал қамраб олиш, неонатал скрининг сифатини ошириш, шу жумладан 800 чақалоқ орасида янгича скрининг услуби ҳисобланган тандем масс-спектрометрия усули ёрдамида Туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш Давлат дастурини амалга оширишни давом эттириш.

Йил давомида ССВ, «Соғлом авлод учун» жамғармаси 2 407,2 минг доллар эквивалентида Бюджет маблағлари

Ҳомиладорлар ва чақалоқларни скринингдан ўтказиш замонавий селектив скрининг усули, яъни тандем масс-спектрометриясини татбиқ этиш.
Болаларнинг туғма камчиликлар ва ирсий хасталиклар билан туғилишининг олдини олиш.
Болалар ногиронлигини камайтириш

43.

Болалар саломатлигини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш, жумладан:

Профилактик эмлашнинг Миллий календарига мувофиқ
2012 йилнинг апрелида
ССВ, Молия вазирлиги, ХТВ

Болалар орасида гельминтозларга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Профилактик эмлашларни ўтказишнинг миллий календарига кўра эмлаш жадвалларини тасдиқлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорлари.
Болалар орасида юқумли касалликларни олдини олиш ва камайтириш, дегельментизация ҳамда сил касаллигини олдини олиш йўли орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш.

вирус ва бошқариладиган вирус инфекцияларига қарши эмлаш жараёнига барча болаларни қамраб олиш;

5 400,0

Бюджет маблағлари

Болалар орасида гельминтозлар тарқалишига қарши курашиш бўйича Стратегик дастурни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

69,0 минг доллар

ЮНИСЕФ грант маблағлари

Сил касаллигига чалинган шахслар билан мулоқотда бўлган болаларни силга қарши препаратлар билан кимёвий профилактика қилишни таъминлаш.

Тиббий кўрсатмалар бўйича йил мобайнида

200,0

Бюджет маблағлари

44.

Имконияти чекланган ва кам таъминланган оилаларда туғилган тиббий ёрдамга муҳтож болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш:
Имконияти чекланган болаларга Германия клиникаларида тиббий ёрдам кўрсатиш;
таянч-ҳаракат тизими ва бўйин умуртқа поғонаси шикастланган болаларга «Чиройли оёқчалар» лойиҳаси доирасида мамлакат клиникаларида жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш;
танаси куйган болаларни даволаш, юрак хасталигига чалинган болаларга жарроҳлик ёрдами кўрсатиб соғломлаштириш.

Йил давомида «Соғлом авлод учун» жамғармаси, «Аёллар кенгаши» РЖБ «Ҳаёт учун!» уюшмаси, Хотин -қизлар қўмитаси, Германия клиникалари, ССВ, «Фриденсдорф Интернешнл» (Германия), «Save the children» (Жанубий Корея) халқаро ташкилотлари, «Меҳр нури» жамғар?аси 182,8 минг доллар Ҳомийлар маблағлари

Ижрочилар қарорлари.
Янги тиббиёт технологиялари ва даволаш усулларини қўллаган ҳолда, кам таъминланган оилаларда туғилган бемор болаларни соғломлаштириш

45.

Даволаш физкультураси учун зали бўлган ихтисослаштирилган реабилитация бассейни қурилган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг моддий-техника базасини янгилаш, шунингдек, Фарғона, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида тегишли инфратузилмаси билан унинг филиалларини барпо этиш.

2012 — 2014 йиллар ХТВ, ССВ, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маблағлар амалга ошира бориш мобайнида аниқлаштирилади Бюджет маблағлари, ҳомийлар маблағлари ва хорижий грантлар

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказларини модернизация қилишга ва унинг филиалларини барпо этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жумладан:
Республика марказида даволаш физкультураси зали билан ихтисослаштирилган бассейн қуриш, шунингдек уларни тегишли ускуналар билан жиҳозлаш;
Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг ҳокимликлари томонидан Марказнинг минтақавий филиалларини жойлаштириш учун тегишли биноларни ажратиб бериш;
ажратиб берилаётган биноларни реконструкция қилиш ҳамда ихтисослаштирилган ускуналар ва асбоб-анжомлар билан жиҳозлаш, шунингдек тегишли инфратузилмани яратиш;
мазкур тадбирларни амалга ошириш учун хорижий грантларни жалб этиш.

46.

Аҳолининг овқатланиши сифатини яхшилаш ва микронутриент етишмовчилиги профилактикаси дастурларини амалга оширишни қуйидаги йўллар билан давом эттириш:

Йил давомида ССВ, Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК, ош тузини ишлаб чиқарувчи корхоналар, «Дори-дармон»АК, ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси

Ҳомиладор, айниқса, қишлоқ ҳудудида яшовчи ҳомиладор аёлларни бақувватлантирувчи, туғма касалликка чалинган болалар туғилишининг олдини олиш учун таркибида фолий кислотаси мавжуд бўлган поливитамин комплекслари билан таъминлаш.
Микронутриентлар етишмовчилиги оқибатида вужудга келадиган касалликларнинг олдини олиш ва уларнинг сонини камайтириш, оилаларда тўғри овқатланиш маданиятини ва шунга оид билимларни шакллантириш.

қишлоқ жойларида яшовчи камида 400 минг ҳомиладор аёлни махсус бақувватлантирувчи поливитамин комплекслари, шу жумладан таркибида фолий кислотаси мавжуд бўлган витаминлар билан бепул таъминлаш;

9 600,0

Бюджет маблағлари

6 ойдан 5 ёшгача бўлган 2,1 миллион болалар орасида А витаминини саплементация қилиш;

80,0 минг. доллар

ЮНИСЕФ маблағлари

аҳолини фортификатланган ун ва йодланган туз билан таъминлаш;

1 410,1 минг. доллар

Ижрочилар маблағлари

янги мева ва сабзавот билан бойитилган, таркибида мол ёғи кам миқдордаги рационал озиқ-овқатни истеъмол қилиш фойдасини тарғиб этиш.

131,7

Ижрочилар маблағлари

47.

Тиббиёт олий ўқув юртлари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг етакчи ходимлари ва мутахассислари томонидан республикамизнинг олис қишлоқ туманларида 30 минг оилани қамров олган ҳолда чуқур тиббий кўриклардан ўтказиш. Оилаларга консультатив-диагностика, профилактика ва даволаш ёрдамини кўрсатиш бўйича 264 та моделлик ҚВПларни шакллантириш.

Йил давомида ССВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ҳаёт учун!» уюшмаси 175,0 Ижрочилар маблағлари

Тадбирларни ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Соғлиқни сақлаш тизимининг бошланғич бўғинида тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифатини ошириш, оилаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида зарур шароитларни яратиш.

48.

Қуйидагилар ташкил этилиши лозим:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, ССВ, Хотин-қизлар қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК

Ижрочилар қарорлари, тадбирлар қўшма дастурини тасдиқлаш.
Ўқувчи ёшлар орасида касалликларнинг олдини олиш ва уларнинг саломатлигини яхшилаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш.

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг 6,2 миллион ўқувчиларини сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш, ўқув юртларида жойлашган тиббиёт хоналарининг иш унумдорлигини ошириш, уларнинг дори-дармонлар билан таъминлан-ганлигини янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи турли нашрларни чоп этиш;

2012 йилнинг II—IV чораги

300,0

Бюджет маблағлари

экологик шароитлари яхши бўлмаган ҳудудларда яшайдиган аҳолига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида «Саломатлик» поездларини ташкил этиш.

150,0 минг доллар

«Соғлом авлод учун» жамғармаси маблағлари

49.

Мамлакатнинг барча ҳудудларида аёллар орасида онкологик касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш мақсадида 10 мингдан ортиқ аёлларни бепул равишда диагностикадан ўтказиш, «Аёлларнинг репродуктив тизими раки пайдо бўлишининг психологик сабаблари» мавзуси бўйича республиканинг етакчи онкологлари ва хорижлик мутахассислар иштирокида махсус тренинглар ва семинарлар ўтказиш. республиканинг етакчи онкологлари ва хорижлик мутахассислар иштирок этиши, аёллар орасида онкологик касалликларнинг олдини олишга бағишланган видеороликлар ва фильмлар, брошюралар ва буклетлар тарқатиш.

Йил давомида

«Ҳаёт учун!» уюшмаси, «Аёллар кенгаши» РЖБ, ССВ, «Дори-дармон» АК, UNFPA, МТРК, ЭОАВМА, Ўзбекистон психологлари Уюшмаси 133,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочиларнинг тренинглар ва семинарлар жадвалларини тасдиқлаш ҳақидаги тегишли қарорлари.
Умумий амалиёт врачларининг аёлларда онкологик касалликлар пайдо бўлиши хавфига нисбатан эътиборини кучайтириш, аёллар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ва ахборот ишларини олиб бориш.

50.

2012 йил давомида республикамизда мавжуд бўлган шаҳар поликлиникалари замирида 69 оилавий поликлиника барпо этиш орқали оилавий тиббиёт тизимини янада ривожлантириш.

Йил давомида ССВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида Бюджет маблағлари

ССВ қарорлари.
Умумий амалиёт врачлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш.

51.

Оилада тиббий маданият даражасини янада ошириш ва соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш мақсадида:

Йил давомида ССВ, ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, «Камолот» ЁИХ, НАННОЎз, ЭОАВМА, «Келажак овози» ЁТМ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ижрочилар, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси маблағлари

Ижрочилар қарорлари.
Аҳолининг, айниқса ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ва соғлом оилани шакллантириш, атроф-муҳитнинг инсон соғлиғига таъсири, касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари хусусидаги хабардорлигини яхшилаш, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали кучайтириш.

аҳоли орасида ёш болаликдан соғлом турмуш тарзини, унумли овқатланиш ва жисмоний фаолликни, зарарли одатларга тоқат қилмасликни, чекишга ҳамда ичкиликбозликка қарши курашни кенгроқ тарғиб қилиш;

181,7

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида «Ёш оила мактаби», «Оила психологияси», «Соғлом турмуш тарзи» мавзуларида махсус курслар бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш орқали ўқувчи ёшларнинг тиббий саводхонлигини ошириш ва уларни оилавий турмушга тайёрлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

100,0

аҳоли орасида профилактик ва тушунтириш ишларини қишлоқ врачлик пунктлари орқали кучайтириш йўли билан Оролбўйи ҳудудида она ва боланинг саломатлигини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

60,0

52.

200 мингдан ортиқ пубертат ёшидаги қизларни, ҳомиладор ва фертил ёшидаги аёлларни қамраб олган ҳолда, тиббий саводхонликни оширишга қаратилган «Соғлом она—соғлом фарзанд» лойиҳасини амалга ошириш;

Йил давомида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ССВ, Халқ таълими вазирлиги,Саломатлик институти, Репродуктив саломатлик маркази, «Келажак овози» ЁТМ, «Меҳр нури» жамғармаси, «Аёллар Кенгаши» РЖБ, «Саломатлик плюс экология» ННТ, БМТнинг Ўзбекистондаги аҳолини ўрганувчи фонди (UNFPA ва Y-PEER ёшлар тармоғи) 70,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Тадбирларнинг Комплекс режасини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Фертил ёшидаги аёлларнинг ҳомиладорлик даври, болаларни парвариш қилиш, тўғри овқатлантириш ва уларнинг гигиенаси борасидаги тиббий билимларини ошириш.
Ёшларни соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда жалб этиш ҳамда уларга ВИЧ/ОИТС ва ИППП муаммолари ҳақида маълумот бериш.
Мактаб ёшидаги болалар онгида соғлом турмуш тарзи ғояларини шакллантиришга, улар истеъмол қилаётган овқат сифатини яхшилашга кўмаклашиш.

ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган «Соғлом ёшлар» лойиҳасини амалга ошириш;

40,0

44 та мактаб ўқувчиларига қадоқланган ультрапастеризацияланган сутни ҳар куни бепул асосда бериш бўйича «Мактаб сути» намунавий лойиҳасини амалга ошириш.

80,0

53.

Республика касаба уюшмаларининг соғломлаштириш муассасалари тизими орқали қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

Йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Аёллар Кенгаши» РЖБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва ижрочилар маблағлари

Ижрочилар қарорлари.
Ёш аёллар ва оилаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш.

кўп болалик ва кам таъминланган оилаларга мансуб 500 нафар аёлларни бепул даволаш;

240,0

100 та ёш оиланинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун 200та имтиёзли йўлланма ажратиб бериш;

100,0

100 та ёш оилаларни соғломлаштириш мақсадида уларга касаба уюшмаси қошидаги «Умид гулшани» санаторийсига 200та йўлланмани имтиёзли равишда бериш;

101,3

1000 нафар ёш оналарни ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш;

1 000,0

қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи 5 минг та оиланинг аъзоларини, 1,5 минг нафар етимларни, 500 нафар ногиронни турар жойларида сифатли бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга амбулатория даволаш хизматларини кўрсатиш.

600,0
54.

Қуйидагиларни тиббий жиҳозлар ва анжомлар билан жиҳозлаш ва қўшимча равишда жиҳозлаш йўли билан аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш:

Жадвалга мувофиқ йил давомида ССВ, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. Бюджет маблағлари Грантлар ва Халқаро молия институтларининг маблағлари
Ҳиндистон Ҳукуматининг грант маблағлари
ХХР Ҳукуматининг грант маблағлари
ОИТСга, сил ва безгакка қарши курашиш Глобал жамғармаси маблағлари

Даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш жадвалини тасдиқлаш ҳақидаги ижрочиларнинг қарорлари.
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимининг барча поғоналарида ташхис ва даволаш сифатини яхшилаш. Касалга чалиниш ва ўлим ҳолатлари умумий сонини камайтириш.

тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини (жумладан, замонавий ускуналар билан жиҳозланган махсус автомобилларни сотиб олиш орқали);

2 978,9
780,0 минг
доллар

республика даволаш-профилактика муассасаларини;

350,0 минг
доллар

болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи барча даражадаги муассасалар ва даволаш профилактика муассасаларининг бўлинмаларини.

6 610,0 минг доллар

Парентерал йўли орқали ўтадиган касалликларнинг олдини олиш мақсадида Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари даволаш-профилактика муассасаларини бир маротаба фойдаланиладиган тиббий буюмлари билан таъминлаш.

3 000,0 минг доллар
55.

Касаба уюш?алари Федерацияси тасарруфидаги соғломлаштириш ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини қуйидагилар ҳисобига яхшилаш:

Йил давомида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши 8 500,0
шу жумладан:
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари

Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари дам олиши, соғломлаштирилиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча зарур шароитларни яратиш

«Чинобод санаторийси» ОАЖнинг сув ва физиотерапия даволаш бўлимлари биноларида қурилиш ишларини бажариш;

2 100,0

«Косонсой санаторийси» ОАЖнинг хобхона биноларини реконструкция қилиш;

600,0

Сурхондарё вилоятидаги «Дельфин» сузиш ҳавзасини реконструкция қилиш;

1 000,0

Тошкент вилоятидаги «Шаббода» болалар оромгоҳида қурилиш ишларини амалга ошириш;

2 000,0

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотларининг бирлашмалари балансидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини реконструкция қилишни якунлаш.

2 800,0
56.

Оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда ёш оналар саломатлигини таъминлашга жамоатчилик диққат эътиборини жалб этиш, оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтиришга қаратилган «Соғлом оила - соғлом жамият» телемарафонини ўтказиш.

Махсус дастур ва алоҳида жадвалга кўра йил давомида ССВ, МТРК, ЭОАВМА, ХТВ, «Камолот» ЁИХ, ЎзААА, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фонд Форум, «Аёллар Кенгаш» РЖБ «Меҳр нури» жамғармаси, «Келажак овози» ЁТМ, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоа жамғармасининг маблағларини бошқариш Парламент комиссияси. Тасдиқланган харажатлар сметасига биноан Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Телемарафон ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ҳақидаги ижрочиларнинг қарорлари.
Соғлом турмуш тарзини, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, хотин-қизлар саломатлигини яхшилаш.

VI. Жамиятимизнинг маънавий негизларини янада ривожлантириш, азалий миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятимизда юксак маънавий муҳитни кенг қарор топтириш, миллий менталитетимизга мутлақо ёт бўлган ва кучайиб бораётган турли хил зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг ўрни ва аҳамиятини ошириш

57.

Мамлакатимиз ҳудудларида қуйидаги ишларни амалга ошириш орқали оила қадриятларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашда оиланинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга оид чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш:
«Оила — жамиятимизнинг муҳим бўғини», «Маънавият оиладан бошланади», «Оиланинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти» мавзуларидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари;
«Оиладаги тарбия: тажриба ва истиқболдаги вазифалар» мавзуси бўйича семинарлар;
«Оила соғлом экан — жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарор» мавзусидаги танловлар ва видеоконференциялар;
оилалар ва ўқувчи ёшлар учун «Ватан равнақи оиладан бошланади» мавзуси бўйича бадиий-публицистик дастурларни намойиш этиш;
«Бизнинг менталитетимизга ёт бўлган таъсирларга қарши туришда маҳалла ва оиланинг аҳамиятини ошириш» мавзусидаги илмий-амалий конференция.

Махсус тайёрланган режа асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ССВ, Маънавият тарғибот маркази; Миллий ғоя ва мафкура ИАМ, Олий ва махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази,
ХТВ, «Камолот» ЁИХ, «Маҳалла» жамғармаси, МТРК, ЭОАВМА, ЎзААА, «Соғлом авлод учун» Жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» ИАМ, тегишли вазирликлар ва идоралар
170,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Тадбирларни ўтказиш жадвалларини ва конференцияларнинг ўтказиш материалларини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Миллий мустақиллик ғояларини, оилавий қадриятлар ҳамда миллий анъаналаримизни, аҳолининг кенг табақалари орасида, айниқса ёшлар орасида тарғиб қилиш.

58.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга бағишланган қуйидаги ижодий тадбирларни ўтказиш:

Йил давомида «Камолот» ЁИХ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Маҳалла» жамғармаси, «Ижод» жамғармаси, Бадиий Академия, Тошкент фотосуратлар уйи, «Тасвирий ойина» бирлашмаси, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура ИАМ, «Ўзбектеатр» бирлашмаси Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвалининг ижрочилар томонидан тасдиқланиши.
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёш авлодни ота-онага нисбатан муҳааббат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш.

«Оила — менинг қутлуғ боғим» номли шеърлар кўригини ўтказиш, шунингдек, ушбу мавзуга бағишланган тўпламни чоп этиш;

20,0

Тегишли тарғибот воситалари (баннерлар)дан фойдаланган ҳолда «Менинг оилам» мавзуида расмлар ва суратлар танловини ўтказиш;

15,0

«Мустаҳкам оилани барпо этишда ота-оналар бурчи», «Фарзандларнинг ота-оналар олдидаги бурчи» каби мавзуларга бағишланган кўчма театрларни ёшлар иштирокида ташкил этиш.

59.

«Биз — ягона жамоамиз, биз ягона оиламиз» мавзуида ёшларнинг ижтимоий тадбирини ташкил этиш, ёшларга оид лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари бўйича анжуманлар, ярмаркалар ва конференциялар ўтказиш орқали 15 май - Халқаро оила кунига бағишланган тадбирлар туркумини амалга ошириш.

2012 йилнинг май - июнь ойлари «Аёллар кенгаши» РЖБ, «Меҳр нури» жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Фонд Форум, «Келажак овози» ЁТМ, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ИИВ, «Камолот» ЁИХ, МТРК, ЭОАВМА, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари Харажатлар миқдори ижрочилар ва ҳомийлар қарори билан белгиланади Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочиларнинг қўшма қарори.
Ёшлар орасида маърифий ишларни кучайтириш, баркамол авлод тарбияси, унинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун шарт- шароитлар ва негизларни яратиш, ёшларнинг юксак маънавиятга ҳамда тафаккурга интилишларини рағбатлантириш.

60.

«ZiyoNET» тармоғининг имкониятлари ва ахборот ресурсларидан республика олий ўқув юртлари, лицейлари, коллежлари, мактабларида фойдаланишни янада кенгайтириш чора-тадбирларини қуйидаги йўллар билан амалга ошириш:
миллий мустақиллик ғояси ва мафкураси, мамлакат тарихи мавзуларига бағишланган веб-ресурсларни янада кенгайтириш;
«ZiyoNET» тармоғи ресурсларини ахборотлар билан бойитиш.

Йил давомида ЎзААА, ТАТУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими маркази, ХТВ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат органларининг ахборот хизматлари 2 230,0 Бюджет ва ижрочилар маблағлари

Ахборот технологиялари ва дастурларини ўқув жараёнига татбиқ этишни давом эттириш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларнинг ижрочилар томонидан тасдиқланиши.
Ўқувчи ёшлар ўқув юртларининг ахборот ресурсларидан унумли фойдаланишлари, ўқув ва тадқиқот материалларини ўрганишлари, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий меросидан яхши бохабар бўлишлари учун кенг йўл очиб бериш.

61.

Қишлоқ жойларида яшайдиган ёшларимизни Интернет тармоғидан фойдаланишга ўргатиш учун бепул курслар ташкил этиш.

Йил давомида ЎзААА, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Камолот» ЁИХ 50,0 Ижрочилар маблағлари

Тадбирлар дастури ижрочилар томонидан тасдиқланиши.
Қишлоқ ёшларида прогрессив тафаккурни ривожлантириш ва уларнинг билим доирасини кенгайтириш.

62.

Ёш авлоднинг маънавий ва ахлоқий тарбиясига кўмаклашиш, уларда миллий ғурур ва ўзини англаш ҳиссини шакллантириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш:
ёшларимизнинг касбий кўникмаларини ва шахсий хусусиятларини ривожлантириш мақсадида таълим оромгоҳларини ташкил этиш;
«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини амалга оширишга қаратилган тадбирларни кенг ёритаётган ёш журналистларимиз учун медиа-оромгоҳларни ташкиллаштириш.

Йил давомида «Келажак овози» ЁТМ,
Фонд Форум, ЭОАВМА, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзтемирйўловчитранс», Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоа жамғармасининг маблағларини бошқариш Парламент комиссияси.
175,0 Ижрочилар маблағлари

Ижрочиларнинг қўшма тадбирлари режаси.
Истеъдодли ёшларимизнинг қобилиятларини очиб бериш учун зарур бўлган шарт-шароитлар ва имкониятларини яратиш, семинарлар, амалий машғулотлар ва тажрибали мутахассислар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш йўли орқали уларнинг бадиий-эстетик дидлари ва дунёқарашини тарбиялаш.

63.

Кам таъминланган 300 мингта оилани уч каналлик радиоприёмниклар билан бепул таъминлаш чораларини кўриш.

Йил давомида ЎзААА, «Маҳалла» жамғармаси 5 000,0 Телекоммуникация тизимларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ижрочиларнинг қўшма тадбирлари режаси.
Мамлакатимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, демократик янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида аҳолининг кенг кўламда хабардор бўлиб туришини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш.

64.

Мактабгача ёшдаги, кичик, ўрта ва катта мактаб синф ўқувчилари учун қуйидаги махсус рукнлар бўйича теледастурлар ва кўрсатувлар тайёрлаш:
энг жажжи болажонларимиз учун билим тарқатувчи ва қизиқарли дастурлар яратиш;
соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган жисмоний тарбия ва соғломлаштириш мавзусига бағишланган кўрсатувлар;
Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, ранг-баранг ҳайвонот ва наботот дунёси ҳақида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Йил давомида МТРК, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, ХТВ, ЭОАВМА, «Келажак овози» ЁТМ, ЎзНТТ 500,0 Ижрочилар маблағлари

Телекўрсатувларни тайёрлашни ташкиллаштириш чора-тадбирлари комплекси.
Маънавий ва жисмоний соғлом ҳамда баркамол авлодни тарбиялашда ёш оилаларга оммавий ахборот воситалари орқали ёрдам кўрсатиш.

65.

Аниқ оилалар мисолида «Ёшлар» телеканалида ва ҳудудий телеканалларда «Мустаҳкам, соғлом оила» ток-шоулар ташкил қилиш ва ўтказиш.

Йилнинг I чораги «Камолот» ЁИХ, МТРК 20,0 Ижрочилар маблағлари

Ток-шоу сценарийларини ишлаб чиқиш.
Ёшларимизни ва ёш оилаларимизни ибрат бўла оладиган оилалар мисолида кўп асрлар давомида синалган миллий урф- одатларимиз ва қадриятларимиз руҳида тарбиялаш.

66.

Қуйидагиларни яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш:
замонавий технологиялардан самарали фойдаланиб, миллий ва оилавий қадриятларимизни мадҳ этувчи ўзбек халқ эртаклари, достонлари асосида болалар ва ёшлар учун 4 та бадиий ва 10 та мультипликацион фильмлар яратиш;
ўзбек оилаларининг бой миллий анъаналарига бағишланган, айниқса, оилага бўлган садоқат, ота-онага ҳурмат ҳақида, шу жумладан атоқли санъат арбоблари (Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ва бошқаларнинг) ҳаёти ва ижоди мисолида 2 та миллий сериал ва 5 та ҳужжатли фильм ишлаб чиқариш;
болалар ва ўсмирлар учун 3 та миллий компьютер ўйинларини яратиш;
савияси паст «оммавий маданият нинг, оила ва жамиятдаги бедодликларнинг нохуш оқибатларини кўрсатиб берувчи медиа-лойиҳалар ва мақолаларни тайёрлаш;
авлодларнинг узвийлиги, ота-оналар билан болаларнинг ўзаро муносабатлари, ўзбек оилаларининг соғлом анъаналари ва урф-одатларини сақлаб қолишга бағишланган театрлар постановкаларининг репертуарлари.

Тасдиқланган жадвал бўйича «Ўзбеккино» миллий агентлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, МТРК, ЎзА, ЎзААА, «Ўзбекфильм» ОАЖ, «Ўзбектеатр» бирлашмаси, ЭОАВМА, ЎзНТТ, Фонд Форум, «Келажак овози» ЁТМ 5 000,0 Ижрочилар маблағлари

Ёшларнинг эстетик қарашлари, ахлоқи ва одобига ижобий таъсир этувчи, уларни юксак ғояларга ва мақсадларга етакловчи ҳамда миллий маданиятимизга ва буюк тарихимизга, юксак маънавиятимизга, ўзбек халқининг бой оилавий анъаналарига бўлган қизиқишларини қондириш ва бу борадаги билимларини ошириш.

67.

Республиканинг барча ҳудудларида Ўзбек миллий киноси кунларини ўтказиш ва ушбу маросимларда оилавий қадриятларни сақлаб қолиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида маънавий маърифий, илмий оммабоп, бадиий ва ҳужжатли фильмларни намойиш этиш.

2012 йилнинг III чораги «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Фонд Форум, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 60,0 Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Тадбирларни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Оилавий қадриятларни, замонавий миллий киносанъатини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш.

68.

Турли мавзуларга бағишланган, чиройли ва рангли илова ҳамда қўшимчалар билан бойитилган, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ахборот билан бир қаторда, соғлом оилани шакллантириш, болалар тарбияси ва таълими, саломатликни муҳофаза қилиш масалаларини кенг ёритадиган, барча оила аъзоларини қизиқтирган мавзулар бўйича долзарб ва тезкор ахборотни етказадиган «Оила даврасида» газетасини чоп этишни ташкил қилиш.

Йил давомида Ўз МАА, ЎзААА, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Матбуот тарқатувчи» АК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ССВ, ХТВ, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин- қизлар қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси 50,0 Ижрочилар маблағлари

Оила аъзолари, айниқса ёш авлоднинг билим доирасини кенгайтириш ва интеллектуал савиясини ошириш, маънавий ва азалий миллий қадриятларимизни, намунали ахлоқ тамойилларини ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шунингдек ёшларимизни санъат ва спорт оламига ошно қилиш.

VII. Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини кучайтириш ва шу мақсадда оила институтининг таълим ҳамда тарбия муассасалари билан ўзаро амалий ҳамжиҳатлиги механизмини мустаҳкамлаш, уларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигини таъминлаш

69.

Қуйидагиларни ўз ичига олган «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:
ота-оналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, педагоглар иштирокида оила, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва маҳалла ҳамкорлиги Жамоат кенгашларини ташкил этиш;
ташкил этилган Жамоат кенгашлари иштирокида таълим сифатини мунтазам равишда ўрганиш ва унинг белгиланган стандартларга мослиги борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
таълим муассасаларига бевосита яқин ҳудудда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик мақсадида жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 2012 йил май ойи амалга ошириш— 2012 й. ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» ИАМ, «Камолот» ЁИҲ, Адлия вазирлиги, ИИВ, Давлат солиқ қўмитаси, ССВ, «Келажак овози» ЁТМ, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ижрочилар маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия бериш жараёнида таълим муассасасининг оила, маҳаллалар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.
Болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида ота-оналар, маҳалла ва таълим муассасалари масъулиятини ошириш.

70.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, нотинч оилалар болаларига таълим-тарбия бериш жараёнида таълим муассасаси ҳамда маҳалла ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
нотинч оилалар фарзандларининг дарсларга қатнаши ва билимларни ўзлаштиришининг мунтазам мониторинги;
нотинч оилалар фарзандларини ўқув жараёнига фаол равишда жалб этиш, зарур ҳолларда улар учун қўшимча машғулотларни, спорт ва болалар ижоди билан шуғулланишни ташкил этиш;
нотинч оилаларга болаларни тарбиялашда ўқув-методик ва ижтимоий кўмакни таъминлаш.

2012 йилнинг I чораги ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, «Келажак овози» ЁТМ, «Сен ёлғиз эмассан» жамғармаси - -

Ижрочиларнинг қўшма қарори.
Нотинч оилалар фарзандларига таълим-тарбия бериш жараёнини яхшилаш бўйича ишларни кучайтириш.

71.

Оилаларнинг таълим муассасалари билан тарбиявий мақсадларда амалий ҳамкорликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш

Йил давомида

ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, Маънавият тарғибот маркази

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочилар томонидан тадбирларни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.
Баркамол авлодни тарбиялашда оила билан таълим муассасаларининг яқин ва амалий ҳамкорлигини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

«Баркамол авлодни тарбиялашда оила ва таълим муассасаси ҳамкорлиги» мавзусидаги учрашувларни ташкил этиш;

нотинч оилаларга мактаб ва коллеж ўқитувчиларини бириктирган ҳолда «Бир зиёли ўн оилага маънавий ҳомий» лойиҳасини амалга ошириш.

25,0

72.

Оилавий спорт билан шуғулланиш ва ижодий тўгаракларни ташкил этиш учун мавжуд спорт заллари, майдончалари ҳамда мактаб, коллеж, лицей, маҳалла гузарлари биноларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.

Йил давомида ХТВ, ЎМКҲТМ, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва ҳокимликлари Харажатлар ижрочиларнинг қарорига биноан белгиланади. Ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш юзасидан ижрочиларнинг қўшма қарорлари.
Жисмонан ва маънан соғлом, баркамол авлодни тарбиялашни таъминлашда оила, таълим муассасаси ҳамда маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.

73.

Қуйидагилар таъминотини яхшилаш:

Йил давомида ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, Молия вазирлиги, ЎзМАА, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, «Сен ёлғиз эмассан» жамғармаси

Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.
1-синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактабларни ва мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш.
Таълим муассасаларини белгиланган стандартлар ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.
Ўқувчиларда танланган касб йўналиши бўйича касбий кўникмаларини шакллантириш мақсадида касб-ҳунар коллежларида амалий машғулотлар самарадорлигини янада ошириш.

4,9 мингдан ортиқ мактабгача таълим муассасаларининг болаларини мактабда ўқишга самарали тайёрлашда оилаларга ёрдам бериш мақсадида 73,8 минг нафар болаларнинг интеллектуал қобилиятлари, мантиқий фикрлаши ва моторикасини ривожлантирувчи мантиқий интеллектуал ўйинлар тўпламлари билан;

3 000, 0 Бюджет маблағлари

1033,2 минг нафар ўқувчиларни бепул дарслик ва қўлланмалар билан таъминлаш, уларнинг 492 минг нафари умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари, 5,2 минг нафари «Меҳрибонлик» уйи ва мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, салкам 536 минг нафари кам таъминланган оилалар фарзандлари;

9 800, 0

Бюджет маблағлари

кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3,5 миллиондан ортиқ умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ижара тизими асосида дарсликлар билан таъминлаш;

9 700, 0

Республика мақсадли китоб фонди маблағлари

ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ва олий ўқув юртлари кутубхона фондларини 381 номдаги 576,6 мингта ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;

7 054,1

Бюджет маблағлари

322 та касб-ҳунар коллежлари ўқув устахоналарини ўқув-амалий жиҳозлар, шунингдек, 828 та касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказишда қўлланиладиган хом ашё ҳамда материаллар билан таъминлаш;

6 000,2

Бюджет маблағлари

915 та умумтаълим муассасаларини компьютер синфхоналари билан таъминлаш.

36 724,3

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари

74.

«Электрон таълим» лойиҳаси доирасида 2012—2015 йилларда олий ўқув юртлари кутубхона фондини электрон шаклга ўтказиш Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Тасдиқлаш — 2012 йил март ойи, амалга ошириш 2012—2015 йй. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзААА, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 750,0 шундан 2012 йили 100,0 Бюджет маблағлари

Ижрочиларнинг қўшма қарори.
Олий ўқув юртларининг электрон кутубхонасини яратиш ва ривожлантириш, талабаларни ахборот билан таъминлаш ва ўқитишнинг янги шаклларини татбиқ этиш.

75.

Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича РСДЮСШОР учун турар жой, машғулотлар ўтказиш ва овқатланишни ташкил этиш биноларини қуриш.

2012 йил III чораги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 10 000,0 Бюджет маблағлари

Иқтидорли болаларни, ўқувчи ёшларни бадиий гимнастика билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, улар орасидан мамлакат терма жамоаларининг ишончли захирасини шакллантириш.

76.

Болаларнинг оилада бўш вақтларини фойдали ташкил этиш, уларнинг қизиқувчанлиги, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, дастлабки касбий кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериш учун республика минтақаларида 51 та «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.

2012 йил Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ваТошкент шаҳар ҳокимликлари, ХТВ, Молия вазирлиги. 28 965,0 Маҳаллий бюджет маблағлари

Шахснинг баркамол ривожланишига йўналтирилган мактабдан ташқари ишлар тизимини такомиллаштириш, ёш авлоднинг ижодий қобилиятларини намоён қилиш ва ривожлантириш, меҳнатсеварликка одатлантириш, шунингдек ўқувчиларнинг бўш вақтдан оқилона фойдаланишлари учун зарур шарт-шароит яратиш.

77.

Навоий шаҳрида «Умид ниҳоллари — 2012» спорт ўйинларини ўтказиш.

2012 йил май-июнь ХТВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
4500,0 Бюджет маблағлари бюджетдан ташқари маблағлар, Навоий вилоят ҳокимлиги маблағлари,
Бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар

Вазирлар Маҳкамасининг протокол топшириғи. Ижрочиларнинг тегишли қарорлари.
Ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Ҳар бир туман (шаҳар)да 5800 оилани жалб қилган ҳолда «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаларини ўтказишни ташкил қилиш.

2012 йил июнь— октябрь

80,0

78.

Қуйидаги йўллар билан болаларни спорт билан шуғулланишга янада кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш:

Йил давомида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1700,0 Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Болаларни спорт билан мунтазам шуғулланишга янада кенг жалб этиш, ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш.

1,2 млндан кўпроқ болалар иштирокида 4,4 минг туман (шаҳар), вилоят ва республика спорт мусобақалари ва тадбирларини ўтказиш;

58 та халқаро спорт мусобақаларида 697 нафар республика мусобақалари ғолибларининг иштирокини таъминлаш.

700,0 минг доллар

79.

Таълим муассасалари ва маҳаллаларда «Бахтли оила», «Оила болалар нигоҳида» мавзуларидаги мустаҳкам оилалар ҳаётини акс эттирадиган кўчма фотокўргазмалар ташкил этиш.

Йил давомида

Бадиий академия, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ, ХТВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

20,0

Ижрочилар маблағлари

Ижрочилар қарорлари.
Оила ва оилавий қадриятлар, оилада ота-оналар ва фарзандлар мажбуриятларини мустаҳкамлаш бўйича тарбиявий ишларни кенг тарғиб қилиш ва кучайтириш.

80.

Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида 6—14 ёшли болалар учун «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивалини ўтказиш.

Йил давомида алоҳида жадвал бўйича

Фонд Форум, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ХТВ, «Камолот» ЁИҲ, «Келажак овози» ЁТМ

Тасдиқланган смета бўйича

Ижрочилар маблағлари

Жадвални тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Болаларнинг ижодий қобилиятларини эрта аниқлаш, уларни ривожлантириш учун шароит яратиш, иқтидорли болаларни мукофотлаш ва рағбатлантириш.

81.

«Мустаҳкам оила — оқибатли болалар» шиори остида қуйидаги тадбирларни ўтказиш:
1—4-синф ўқувчилари ўртасида вилоят даражасида ғолибларни
аниқлаш билан расмлар танлови;
5—7-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови;
8—9-синф ўқувчилари ўртасида билимдонларни аниқлайдиган викториналар;
умумтаълим мактаблари юқори синфлари учун мушоира ва бошқа ижодий кечалар.

2012 йил апрель-май

ХТВ, ССВ, ЎзМАА, «Оила» ИАМ

Тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Соғлом турмуш тарзи, мустаҳкам ва аҳил оила қадриятларини тарғиб қилиш, болаларни баркамол шахс этиб тарбиялаш. Ёшларда масъулиятлилик, содиқлик, адолатлилик, тартиблилик каби юксак маънавий сифатларни шакллантириш.

VIII. «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури мақсад ва вазифалари ҳамда уни амалга оширишнинг бориши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш

82.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасини ўз ичига олган «Мустаҳкам оила йили» брошюрасини тайёрлаш ва нашр қилиш.

2012 йил I чораги

ЎзМАА

Бюджет ажратмалари доирасида

Бюджет маблағлари

«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури моҳияти ва мазмунини очиб берувчи брошюрани аҳоли ўртасида тарқатиш.

83.

Қуйидаги йўллар билан аҳолининг барча қатламлари ўртасида «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурининг аҳамияти ва мақсадлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил қилиш:

Йил давомида

ЎзА, ЎзМАА, МТРК, ЭОАВМА, «Маҳалла» жамғармаси, Республика «Байналмилал» маданият маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, «Ойдин ҳаёт» маркази, ЎзНТТ, «Оила» ИАМ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

300,0

Ижрочилар маблағлари

Ижрочиларнинг қарорлари.
«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ОАВнинг оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишнинг аҳамияти ва боришини ёритиш бўйича фаолиятини авж олдириш.

оммавий ахборот воситаларида «2012 йил — Мустаҳкам оила йили», «Аҳил маҳалла», «Мустаҳкам маҳалла», «Байналмилал маҳалла», «Маҳалла: бугун ва эртага» махсус рукнларини ташкил қилиш;

«Оила-маҳалла-мактаб» концепциясига бағишланган махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар туркумини ташкил қилиш;

мустаҳкам оила қуриш масалаларига бағишланган, оилада Она Ватан ҳақидаги билимларни оширишга ёрдам берадиган 10 номдаги китобларни чиқариш.

84.

Аҳоли ўртасида «Мустаҳкам оила йили: моҳияти ва аҳамияти» мавзусида қуйидаги воситалар билан кенг тарғибот ишларини ташкил қилиш:

2012 йил февраль-март

Миллий ғоя ва мафкура ИАМ, Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси, «Оила» ИАМ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ХТВ, ЎМКҲТМ, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Камолот» ЁИҲ

Ижрочиларнинг қарорлари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Бизнинг йўлимиз демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир» деб номланган маърузасининг мазмуни ва моҳиятини аҳоли ўртасида, айниқса олис туманлар, қишлоқ ва овуллар аҳолиси, таълим муассасаларининг ўқувчилари орасида кенг тушунтириб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида фойдаланиш учун брошюралар тайёрлаш, нашр қилиш ва тарқатиш;

15,0

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

талабалар ва таълим муассасалари ўқувчилари учун «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурининг моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш бўйича ўқув-методик комплекслар тайёрлаш ва шу асосда махсус ўқув курсини ташкил этиш.

10,0

Ҳомийлар маблағлари

85.

«Мустаҳкам оила — жамият таянчи» шиори остида ижодий танлов ва тадбирлар ўтказиш, жумладан: босма ОАВ ходимлари ўртасида танлов;
«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини амалга оширишда ОАВнинг роли ва аҳамияти» мавзусида конференция;
ёш журналистлар ўртасида «Йилнинг энг фаол ёш журналисти» икки босқичли Республика кўрик-танлови;
«Озод юрт тўлқинлари» ва «Ёшлар парвози» медиа фестиваллари;
«Медиа-лагерь—2012»ни ташкил этиш;
«Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тадбирларини амалга оширишга бағишланган ижтимоий телерадиороликлар миллий фестивалини ўтказиш.

Йил давомида

ЎзА, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бадиий академия, Журналистлар ижодий уюшмаси, ЭОАВМА, ЎзНТТ, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» ИАМ, МТРК, ЎзМАА, Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, ЎМКҲТМ, «Камолот» ЁИҲ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ижрочиларнинг қарорлари.
Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг аҳамияти, моҳияти, мазмуни ва натижаларини ҳар томонлама очиб берадиган босма ва фотоматериалларнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, фотоасарлар кўргазмасини ташкил этиш.

86.

Замонавий ахборот технологиялари, сунъий йўлдош алоқа каналларидан фойдаланган ҳолда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури моҳияти ва аҳамиятини хорижда ахборот- тушунтириш ишларини тизимли ташкил қилиш.

2012 йил.

МТРК, «Жаҳон» ахборот агентлиги, ЎзА, «Uzbekistan Today» ахборот агентлиги, ЭОАВМА, ЎзНТТ

3 000,0

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Чора-тадбирлар режа-жадвалларини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қарорлари.
Ўзбекистонда оилани ижтимоий муҳофаза қилиш, шу жумладан, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган комплекс ва мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар ҳақида чет элларда ахборот тарқатиш.

87.

Қуйидаги плакатлар мажмуини тайёрлаш ва чоп этиш:
«Мустаҳкам оила — мустаҳкам жамият пойдевори»;

2012 йил
I чораги

Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура ИАМ, «Маънавият» нашриёти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ХТВ, ЎМКҲТМ

400,0

Бюджет, «Маҳалла» жамғармаси, Миллий ғоя ва мафкура ИАМ маблағлари

Ижрочиларнинг қарорлари.
Соғлом турмуш тарзини, кўп асрлик оилавий қадриятлар ва анъаналарни, мамлакат ҳаётида Конституциянинг роли ва аҳамиятини, фуқаролик жамиятини ривожлантиришни тарғиб қиладиган плакатлар мажмуини тайёрлаш ва чоп этиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган «Бахтимиз қомуси».

2012 йил
III чораги

400,0