Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

6. Ушбу Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар ҳаракатдан тугатилсин.
а) 1-моддаси жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодекси 97-моддасининг 2-қисми) жиноятини содир этган шахслар
б) 3—6 моддалари — қуроллар ва гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга (Жиноят кодекси 247-моддасининг 3-қисми, 248-моддасининг 3-қисми, 271-моддасининг 3-қисми, 272-моддасининг 2-қисми, 273-моддасининг 4, 5-қисмлари) шунингдек, ўта хавфли рецидивистларга;
в) 3—7-моддалари — террористик, экстремистик ташкилот жиноий уюшмаларнинг аъзоларига, Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этган шахсларга (Жиноят кодексининг 150—163, 242, 244, 244-1, 244-2-моддалари);
г) 4—7-моддалари — илгари афв этиш ёки амнистия тартибида жазодан озод этилган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмасин.
10. Мазкур Фармоннинг 1 ва 2-моддалари тузалиш йўлига ўтган террористик, экстремистик ташкилотлар, жиноий уюшмаларнинг аъзоларига, Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига қарши жиноятлар ёки жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро муассасасининг маъмурияти томонидан уларнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги тасдиқланган ҳолларда қўлланиши мумкинлиги белгилансин.