3. Қоидаларнинг бузилишига доир ишларни кўриб чиқишнинг вазифалари ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
4. Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар қонунийликка қатъий амал қилиш асосида кўриб чиқилади. Қоидаларнинг бузилиши учун таъсир чораларини қўллаш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар, мансабдор шахс ва прокурорнинг мунтазам назорати, шикоят қилиш ҳуқуқи ва қонунчиликда белгиланган бошқа усуллар билан таъминланади.
17. Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади.
Агар мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган даврда такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарнинг талони олиниб, унга мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда вақтинчалик рухсатнома берилади.
33. Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва улар учун маъмурий жазо қўлланилади.
36. Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Бунда, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131 ва 136-моддалари бундан мустасно).
Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар жарима майдончасида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.
Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради, имзолайди ва муҳри билан тасдиқлайди ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди.
48. Кодекснинг 131, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.
50. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади ва ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-ma‘muriy ish» тизимига киритилади.
57. Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, ташкилотлар раҳбарларига ана шу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ҳақида тақдимнома киритиши лозим.
69. Агарда Кодексда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тафсилотларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИМ:
20__ йил _____ куни соат ____да «____________» кўчалари (чорраҳаси)да,
_____________________________________да
рўйхатда турувчи фуқаро _________________/
юридик шахс ________________________га тегишли бўлган ____________ русумли__________________________ давлат рақам белгили транспорт воситасида ҳайдовчи _______________________ (ҳуқуқбузарликнинг тафсилоти), бу билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ___-моддаси _____ қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.
GA 00000000000
Транспорт воситасининг мулкдори
Ф.И.О.
Яшаш манзили
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 171, 248, 304, 307 ва 3091-моддаларига асосланган ҳолда
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
________________русумли ___________________ давлат рақам белгили транспорт воситаси мулкдори _______________________________________га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ___-моддаси ___ қисмига асосан ____________ (__________________сўзларда ёзилади) миқдорида жарима белгилансин.
Давлат рақам белгиси туширилган транспорт воситаси фотосурати
Қоидабузарлик содир этилган вақтдаги транспорт воситаси фотосурати
Мазкур қарор устидан эътирозингиз бўлса
телефон рақамига соат 09:00дан 22:00гача мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.
(қарор қабул қилган масъул шахснинг электрон рақамли имзоси)
Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз:
Тайинланган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш (60) кундан кечиктирмай, ушбу қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай тўлашингиз лозим.
Мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш (60) кун ўтгач жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситангиз қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.
Мазкур қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига унинг нусхасини олган кунингиздан бошлаб (10) ўн кун ичида шикоят беришингиз мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 3321-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
Чизмада транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги ҳолатини кўрсатувчи аниқ маълумотлар кўрсатилиши керак (уларнинг жойлашиши қўзғалмас жисмларга нисбатан кўрсатилиши керак)
Чизма ва ҳодиса тафсилотларининг баённомадаги изоҳига розимиз:
Сиз томондан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун 20___ йил «____» _____куни соат _______да қуйидаги манзилга__________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ келишингиз сўралади. Ўзингиз билан шахсий паспортингиз ёки идентификация ID-картангиз (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши керак. Кўрсатилган муддатда келмасангиз йўл ҳаракати қоидасини бузганлигингиз тўғрисидаги иш Сизнинг иштирокингизсиз кўриб чиқилади.
Фуқаро__________________________________________________________________________________________ 20_______ йил «______» ________________________________ куни соат__________________________________га _______________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________ (агар бундай буюмлар бўлган тақдирда номи кўрсатилади)
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 304–307-моддалари талаблари асосида маъмурий ишни кўриб чиқишда аҳамиятга молик ҳолатларни аниқлаш мақсадида
ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган ёки берилмаганлиги, агар берилган бўлса, қайси тоифалар бўйича транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эгалиги ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатида бор-йўқлиги ҳақида маълумот беришингиз сўралади.
ҳайдовчилик гувоҳномаси _____ йилда ______________________ томонидан берилган (ёки берилмаган)
Ушбу фуқаро транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар рўйхатида мавжуд эмас (ёки маҳрум этилган рўйхатида бор, қачон, қайси суд томонидан қанча муддатга, МЖтКнинг қайси моддаси бўйича транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги аниқ кўрсатилади.
РИБ (ТРИБ) бошлиғи _________________________________________
Фуқаро, ________ йилда туғилган, __________________________________да
истиқомат қилувчи _______________________________________________га
(фамилияси, исми, отасининг исми)
нисбатан расмийлаштирилган маъмурий иш ҳужжатлари билан танишиб, келтирилган _____________________________________________________ _________________________________________________________________ _________________________________________________________________
сабаблар ва асосларга кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 3081-моддасига асосланиб, ушбу фуқарога МЖтКнинг