Ноаниқлик кўрсангиз Ctrl+Enter босинг

Ҳужжат кучини йўқотган
21.01.2013
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 47-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 103-сон «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 139-модда) мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 47-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 103-сон «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 139-модда) мувофиқ истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг, шу жумладан кичик бизнес субъектларининг (бундан буён матнда тадбиркорлик субъектлари деб юритилади) қуввати 50 кВт ва ундан паст бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.
электр қурилмаларининг қуввати 10 кВтгача бўлганда истеъмолчининг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза-мажбурияти электр таъминоти корхонасига тақдим этилганда;
ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ техник ҳужжатлар.
22. Ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган талаблар бажарилган тақдирда инспектор электр қурилмаларни эксплуатация қилишга ижозат берилиши тўғрисидаги далолатномани расмийлаштиради.
23. Инспектор томонидан электр қурилмаларни кўрикдан ўтказишда ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган талабларнинг бажарилишида камчиликлар аниқланганда, ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ижозат берилиши тўғрисидаги далолатномани бериш рад этилади ва бу ҳақда камчиликлар аниқ кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти хабардор қилинади.
___________________________‎

(туман, шаҳар)

электр таъминоти корхонасига


‎‎АРИЗА-МАЖБУРИЯТ

‎Мен, ______________________________________ раҳбари (эгаси)

(тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи ёки истеъмолчининг манзили)

‎номидан ________________________________ электр таъминоти

‎(фамилияси, исми ва шарифи)

‎шартномасини тузишни ҳамда______________________________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан 20__ йил «___» ______________да ___-сон билан берилган техник шартларга мувофиқ янги ишга туширилаётган (ёки реконструкция қилинган) электр қурилмаларни электр тармоқларига улаб берилишини сўрайман.

‎Шу билан бир вақтда қуйидагиларни маълум қиламан:

‎юқорида қайд этилган техник шартлар тўлиқ бажарилганлигини;
‎электр қурилмаларни монтаж қилиш ва созлаш ишлари белгиланган қоида ва тартибларга риоя қилган ҳолда тугалланганлигини, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари мавжудлигини;
электр қурилмалар кучланишни қабул қилишга тайёрлигини;
‎қонунчиликка мувофиқ мажбурий сертификация қилиниши лозим бўлган барча электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини.

‎Тадбиркорлик субъектининг раҳбари (эгаси) сифатида электр қурилмаларнинг келгусида тегишлича эксплуатация қилиниши ва электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан.
Илова:
‎1. Электр таъминотининг тасдиқланган ҳисоб-монтаж схемаси.
2. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси
______________‎ ___________________________‎
(имзо, муҳр)

(тадбиркорлик субъекти раҳбари ёки эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

___________________________

(паспорт маълумотлари, имзолаш санаси)

Изоҳ: 5—12-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар тармоқнинг тегишли элементларини ишга тушириш ҳолларида зарур бўлади.