Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда) 71-моддасига асосланиб Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2010 йил 12 апрелдаги 3, 2 ва 4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
13. Кемачилик шароитлари ва сув йўлларининг ҳар бирига кўприк ости габаритларининг рухсат этилган меъёрлари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасига асосан белгиланади.
18. Кема қатнайдиган сув йўлларининг гарантияланган чуқурлиги (эни), транспорт ва техник флотидан фойдаланилишига қараб классларга бўлинади. Кема қатнайдиган сув йўлларининг классларга бўлиниши (кейинги ўринларда класс деб юритилади) ушбу Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
26. Кема қатнайдиган сув йўлларидан фойдаланиш ва уларда профилактика ишларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ички сув транспорти Уставига мувофиқ амалга оширилади.
29. Кема қатнайдиган сув йўлларининг навигация жиҳозлари кемаларнинг хавфсиз сузиши ва сув йўлларидаги сунъий иншоотларнинг сақланиши Ўзбекистон Республикаси Ички кема йўлларида сузиш қоидаларига (рўйхат рақами 769, 1999 йил 9 июль) мувофиқ таъминлаши шарт.
Кема қатнайдиган сув йўлларининг класслари | Кема қатнайдиган сув йўлининг чуқурлиги | Кема қатнайдиган сув йўлларида кўприк ости габаритлари | |||||||
гарантияланган | навигация даврида флотдан фойдаланиш | Габарит эни | Кўприкнинг баланд қисмининг узунлиги* | Кўприк баландлиги | |||||
Доимий кўприклар | вақтинчалик кўприк (ҳар икки томон йўналишлари учун) | ўрта қисмида Нс | Устунлар ёнида, п | ||||||
қуйи йўналиш оралиғи учун | оқимга қарши йўналиш оралиғи учун | доимий кўприклар | вақтинчалик кўприклар | ||||||
I юқори магистрал сув йўллари | > 2,0 | <3,0 | ≥ 140 | ≥120 | — | Агар навигация сув сатҳининг ўзгариб туриши 4 метрдан ошмаса, кема қатнайдиган сув йўлларининг I, II, III класси учун b=2/ЗВс., навигация сув сатҳининг ўзгариб туриши катта бўлса, кема қатнайдиган сув йўлларининг IV—VII класси учун b=0,5Вc. | 13,5 | >5,0 | — |
II магистрал сув йўллари | 1,6 — 2,4 | 2,4 — 3,0 | 140 | 100 | — | 12,5 | 4,0 | — | |
III магистрал сув йўллари | 1,1 — 2,0 | 1,65 — 2,4 | 120 | 80 | — | 10,0 | 3,5 | — | |
IV маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари | 0,8 — 1,4 | 1,35 —1,65 | 80 | 60 | 50 | 10,0 | 2,5 | 1,5 | |
V маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари | 0,6 — 1,1 | 1,0 — 1,35 | 60 | 40 | 30 | 7,0 | 2,0 | 1,5 | |
VI маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари — кичик дарёлар | 0,45 — 0,8 | 0,75 — 1,0 | 40 | 20 | 20 | 3,5 | 1,5 | 1,0 | |
VII маҳаллий аҳамиятга эга бўлган сув йўллари — кичик дарёлар | < 0,6 | < 0,75 | 20 | 20 | — | 3,5 | 1,0 | — |
Кема қатнайдиган сув йўлларининг разрядлари | Класс | Кема қатнайдиган сув йўли чуқурлиги (м) | Фойдаланиладиган кемалар турлари | Шатакка олинувчи солларнинг энг катта эни (м) | ||
гарантияланган | ўртача навигацияли | юк ташувчи, юк кўтариш қобилияти (т). | йўловчи ташувчи | |||
Юқори магистрал | I | 2.6 дан ортиқ | 3.0 дан ортиқ | 12000 | 4-палубали | 100 дан ортиқ |
Магистраллар | ||||||
I разряд | II | 1.6—2.6 | 2.41—3.0 | 8000 | 3- палубали | 100 |
II разряд | III | 1.1—2.0 | 1.66—2.4 | 4000 | 2-палубали | 85 |
Маҳаллий аҳамият эга бўлган йўллар | ||||||
I разряд | IV | 0.8—1.4 | 1.36—1.65 | 2000 | 2-палубали | 55 |
II разряд | V | 0.6—1.1 | 1.01—1.35 | 500 | 1.5 - палубали | 40 |
Кичик дарёлар | VI | 0.45—0.8 | 0.75—1.00 | 250 | катерлар | 30 |
Кичик дарёлар | VII | 0.6 дан кам | 0.75 дан кам | 100 | катерлар | 14 |