Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилаётган вояга етмаганларнинг тиббий кўригини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 445-модда) мувофиқ ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилаётган вояга етмаганларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) 14-моддасига асосан ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари киради.
3. Тиббий кўрикдан ўтказиш вояга етмаганлар ҳисобда турган даволаш-профилактика муассасасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 445-модда) назарда тутилган ваколатли органларнинг сўровномасига асосан амалга оширилади.
4. Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилиши мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида сақлаш, тарбиялаш ва уларга таълим беришга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати асосида тиббий кўрик натижаси бўйича аниқланади. Ушбу рўйхатда келтирилган касалликлар аниқланган тақдирда вояга етмаганлар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилиши мумкин эмас.
11. Тиббий хулоса билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилгандан сўнг, даволаш профилактика муассасаси тиббий кўрик ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулосани ва вояга етмаган шахснинг тиббий картасини (112/ҳ, 025/ҳ), шунингдек, мазкур Йўриқноманинг 6-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган тиббий маълумотномаларни сўровнома юборган ваколатли органга топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилаётган вояга етмаганларнинг тиббий кўригини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
ИЛОВА