Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга мувофиқ буюраман:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишни тартибга солади.
31. Моддий жавобгар шахслар товар-моддий қимматликларнинг кирими ва чиқими бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатларини икки нусхада расмийлаштирилган 442-сон шаклдаги реестр (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси) билан бухгалтерияга топширадилар. Бу реестрнинг бир нусхаси моддий жавобгар шахс иштирокида тақдим қилинган бошланғич ҳисоб ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини текшириб, ҳисобчининг имзоси билан моддий-жавобгар шахсга қайтарилади, иккинчи нусхаси эса, бухгалтерияда қолади.
39. Барча мемориал ордерлар 308-сон шаклдаги «Бош-журнал китоби»да (мазкур Йўриқноманинг 14-иловаси) рўйхатга олинади. «Бош-журнал китоби» ҳар бир субсчёт бўйича юритилади.
41. Карточкалар (асосий воситаларга доир карточкалардан ташқари) ҳар бир субсчёт учун алоҳида юритиладиган 279-сон шаклдаги карточкалар реестрида (мазкур Йўриқноманинг 16-иловаси) рўйхатга олинади. Асосий воситалар карточкалари АВ-10-сон шаклдаги асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентар карточкалар рўйхатида (мазкур Йўриқноманинг 17-иловаси) рўйхатга олинади.
44. Асосий воситалар ҳисоби юритиладиган инвентар карточкаларнинг рўйхати АВ-10 сон шакли, унда АВ-6 сон шакл, АВ-8 сон шакл ва АВ-9 сон шакл инвентар карточкалар (мазкур Йўриқноманинг 18, 19 ва 20-иловалари) бўйича охиргисининг ҳам ҳисобдан чиққанлиги ҳақида белги бўлгандагина архивга топширилади. Ушбу рўйхатсиз архивга топширилаётган инвентар карточкалар, карточканинг рақами ва ҳисобдан чиқарилаётган инвентарнинг номи кўрсатилган ҳолда алоҳида қайднома ёзилади.
баланс топширилган ҳисобот давридаги ҳисоб регистрлари ёзувларида аниқланган хатолар ҳам мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган усулда тузатилади. Хатони тузатишга доир қўшимча ёзувлар, шунингдек «Сторно» усули билан қилинадиган тузатишлар мазкур хато аниқланган ҳисобот даврида тузилган мемориал ордерлар билан расмийлаштирилади. Бу мемориал ордерлар одатдаги реквизитлардан ташқари, мазкур мемориал ордер билан тузатиладиган мемориал ордернинг рақами ва санасига ишора қилинади. Мазкур мемориал ордерни тузиш учун 433-сон шаклдаги бухгалтерия маълумотномаси (мазкур Йўриқноманинг 21-иловаси) асос бўлиб хизмат қилади.
57. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини мазкур Йўриқноманинг 25-иловасига мувофиқ, Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасига (кейинги ўринларда счётлар режаси деб юритилади) асосан юритадилар.
Асосий воситаларни сақлаш учун моддий жавобгар бўлган шахслар асосий воситаларнинг инвентар рўйхатини (АВ-13 сон шакл) (мазкур Йўриқноманинг 26-иловаси) юритиши керак. Моддий жавобгар шахслар асосий воситаларнинг сақланишини кузатиб борадилар ва барча ўзгаришлар ҳисобини юритадилар.
86. Асосий воситалар омбордан ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) (мазкур Йўриқноманинг 30-иловаси) бўйича берилади. Мазкур юк хати (талабнома) икки нусхада ёзилади. Биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси эса, мазкур асосий воситани берган моддий-жавобгар шахсда қолади.
89. Асосий воситаларни уларнинг тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия томонидан қабул қилинган қарор натижалари мазкур Йўриқномага 31-иловага асосан, бюджет ташкилотларида асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома билан (АВ-4-сон шакл, бюдж.), шу жумладан, транспорт воситалари бўйича мазкур Йўриқномага 32-иловага асосан бюджет ташкилотларида транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома (АВ-4а-сон шакл, бюдж.) билан, кутубхонадаги мавжуд адабиётларни ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 33-иловасига мувофиқ бюджет ташкилотлари кутубхонасида мавжуд бўлган адабиётларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатнома (444-сон шакл) билан расмийлаштирилади.
Инвентар карточканинг орқа томонида асосий воситаларнинг келиб тушиши (объектни қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида), жойининг ўзгартирилиши (асосий воситалар объектининг ички жойлашиши жойини ўзгартириш юкхати асосида), объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши (асосий воситалар объектини (автотранспорт воситаларидан ташқари) ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома ёки автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида асосий воситалар объектининг чиқиб кетишида ёки ҳисобдан чиқарилишида) тўғрисидаги маълумотлар, объектнинг ўзига хос қисқача тавсифи, уни ташкил қилувчи предметлар рўйхати ва унинг асосий сифат ҳамда миқдор кўрсаткичлари, шунингдек далолатномалар ва илова қилинадиган техник ҳужжатлар маълумотлари асосида энг керакли тақаб қурилган бинолари, мосламалари ва жиҳозлари келтирилади.
97. Бошқа юридик ва жисмоний шахслардан беғараз олинган асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига кирим қилиш вақтида белгиланган тартибда аниқланган жорий бозор қиймати бўйича 072 «Асосий воситаларга бошқа харажатлар» субсчётининг дебетига ва 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Агарда, ушбу асосий восита бўйича етказиб бериш ва ишчи ҳолатга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлар амалга оширилса, у ҳолда ушбу харажатлар мазкур асосий воситанинг дастлабки қийматини оширади ва ҳисобда 072 «Асосий воситаларга бошқа харажатлар» субсчётининг дебетига ва амалга оширилган операциянинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда 15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» ёки бошқа тегишли счётларнинг субсчётлари кредитига ёзилади. Асосий воситанинг дастлабки қиймати бўйича кирим қилиниши 01 «Асосий воситалар» счётининг тегишли субсчётлари дебетига ва 072 «Асосий воситаларга бошқа харажатлар» субсчётининг кредитига ёзилади.
132. Бошқа юридик ва жисмоний шахслардан беғараз олинган номоддий активлар ҳисобда мазкур номоддий активнинг бухгалтерия ҳисобига кирим қилиш вақтида белгиланган тартибда аниқланган жорий бозор қиймати бўйича 080 «Номоддий активларга харажатлар» субсчётининг дебетига ва 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Агарда, ушбу номоддий актив бўйича етказиб бериш ва ишчи ҳолатга келтириш билан боғлиқ бошқа харажатлар амалга оширилса, у ҳолда ушбу харажатлар мазкур номоддий активнинг қийматини оширади ва ҳисобда 080 «Номоддий активларга харажатлар» субсчётининг дебетига ва 15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» ёки бошқа тегишли счётларнинг субсчётлари кредитига ёзилади. Номоддий активнинг қиймати бўйича кирим қилиниши 030 «Номоддий активлар» субсчётининг дебетига ва 080 «Номоддий активларга харажатлар» субсчётининг кредитига ёзилади.
299-шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бериш учун меню талабнома (мазкур Йўриқноманинг 36-иловаси) омбордан озиқ-овқат маҳсулотларини бериш учун қўлланилади. Меню талабнома озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлаш меъёри ва таъминланувчиларнинг сони ҳақидаги маълумотлар асосида ҳар куни тузилади. Меню талабнома озиқ-овқат маҳсулотларини бериш ва олиш ҳақидаги мансабдор шахснинг тилхати билан бирга белгиланган муддатда (лекин ойига уч мартадан кам эмас) ташкилот бухгалтериясига топширилади;
397-сон шаклдаги берилган озуқа ва ем-хашак қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 37-иловаси). Озуқа ва ем-хашаклар омбордан белгиланган меъёр доирасида берилади;
410-сон шаклдаги ташкилот эҳтиёжи учун берилган материаллар қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 38-иловаси) ой давомида хўжалик материаллари, ўқув ва бошқа мақсадлар учун материаллар беришда қўлланилади. Бунда, қайдномадаги ёзувлар хронологик тартибда эмас, балки ҳар бир материал пулини ёзиш учун маълум қаторлар қолдирилган ҳолда тўлдирилади, бу эса, ой охирида ҳар бир материал тури бўйича умумий якун чиқариш имконини беради.
431-сон шаклдаги забор картаси (мазкур Йўриқноманинг 39-иловаси) материаллар ва ёнилғиларни кундалик беришда, шунингдек, ой давомида маълум муддатларда беришда қўлланилади. Забор картаси бир неча турдаги материалларни мақсадга мувофиқ сарфлаш учун хар бир қабул қилиб олувчи номига ёзилади. Бу карта икки нусхада ёзилади, биттаси қабул қилиб олувчининг тилхати билан бирга омборхонада сақланади, иккинчиси қабул қилиб олувчида сақланади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сарфининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари сарфи бўйича 399-сон шаклдаги жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 41-иловаси) юритилади. Бу жамланма қайднома моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Унга ёзувлар 299-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун меню-талабнома ва бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади.
178. Синган идишларни ҳисобдан ўчириш учун синган идишларни рўйхатга оладиган 325-сон шаклдаги синган идишларни рўйхатга олиш бўйича китоб (мазкур Йўриқноманинг 42-иловаси) юритилади. Китобга ёзувлар тегишли мансабдор шахслар томонидан ёзилади. Доимий ишлаб турадиган комиссия китобни тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб боради ва ҳар чоракда (ҳар ойда) синган идишларни ҳисобдан ўчириш далолатномасини тузади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
185. Бошқа юридик ва жисмоний шахслардан беғараз олинган товар-моддий захиралар бухгалтерия ҳисобига кирим қилиш вақтида белгиланган тартибда аниқланган жорий бозор қиймати бўйича 091 «Товар-моддий захираларга бошқа харажатлар» субсчётининг дебетига ёзилади ва 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» субсчётининг кредитига ёзилади. Агарда, ушбу товар-моддий захиралар бўйича етказиб бериш ва шу билан боғлиқ бошқа харажатлар амалга оширилса, у ҳолда ушбу харажатлар мазкур товар-моддий захираларнинг қийматини оширади ва ҳисобда 091 «Товар-моддий захираларга бошқа харажатлар» субсчётининг дебетига ва 15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» ёки бошқа тегишли счётларнинг субсчётлари кредитига ёзилади. Товар-моддий захираларнинг қиймати бўйича кирим қилиниши 06-счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ва 091 «Товар-моддий захираларга бошқа харажатлар» субсчётининг кредитига ёзилади.
Тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштириб берилган маблағлар бюджет маблағларини олувчилар томонидан 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг дебетига ҳамда 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитига ёзилади. Хизмат кўрсатувчи банкда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларга касса харажатларини тиклаш учун тушган маблағлар 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг дебетига ва касса, ҳисоб-китоб, ҳисобдор шахслар ҳамда бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади. Банкдан олинган ёки ҳисобварақлардан тўлов ҳужжатларига асосан тўланган маблағлар суммаси 100 «Ташкилотни сақлаш учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» ва 101 «Бошқа мақсадлар учун молиялаштирилган бюджет маблағлари» субсчётларнинг кредитига ва касса, ҳисоб-китоблар ва бошқа тегишли субсчётларнинг дебетига ёзилади.
238. Ташкилотлар кассасидан нақд пул маблағларининг берилиши КО-2-сон шаклдаги чиқим касса ордери (мазкур Йўриқноманинг 47-иловаси) ёки тегишлича расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул бериш бўйича аризалар, ҳисобварақлар ва ҳоказолар) бўйича, ушбу ҳужжатларга чиқим касса ордерининг реквизитлари бўлган штамп қўйилган ҳолда амалга оширилади. Пул маблағларини беришга доир ҳужжатлар ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчиси ёки улар ваколат берган шахслар томонидан имзоланган бўлиши керак.
239. Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки улар ўрнини босувчи ҳужжатлар кассага топширилгунига қадар бухгалтерия томонидан КО-3-сон шаклдаги кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш журналида (мазкур Йўриқноманинг 48-иловаси) қайд этилади. Иш ҳақини бериш тўлов (ҳисоб-китоб-тўлов) қайдномаларида расмийлаштирилган чиқим касса ордерлари иш ҳақи берилгандан кейин рўйхатга олинади.
242. Кассадан бир неча кишиларга ҳисобот бериладиган пул берилиши зарур бўлган ҳолларда индивидуал тарздаги касса чиқим ордерлари ўрнига 317-сон шаклдаги кассадан ҳисобдор шахсларга пул бериш бўйича қайдномадан (мазкур Йўриқноманинг 50-иловаси) фойдаланилади. Штатда кассирлик лавозими кўзда тутилмаган ташкилотларда ходимларга иш ҳақи тўлаш ҳамда майда хўжалик харажатлари ташкилот буйруғи билан расмийлаштирилган ҳисобдор шахслар орқали амалга оширилади. Банкдан нақд пул олиш учун чеклар ана шу шахслар номига ёзилади.
261. Болаларни мактабгача таълим муассасаларида сақланганлиги учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича пул ҳисоблаб ёзиш болаларнинг боғчага келиши ҳисоби олиб бориладиган 305-сон шаклдаги болаларнинг давомат ҳисоби бўйича табель асосида (мазкур Йўриқноманинг 52-иловаси) ҳақиқий қатнаган кунларига мувофиқ амалга оширилади. Тўловлар бевосита мактабгача таълим муассасаларига тўланганда ота-оналарга тўланганлик ҳақидаги квитанциялар берилади. Вакил қилинган кишилардан қабул қилинган суммалар уч кунлик муддат ичида ташкилотнинг ҳисобварағига кирим қилиниши керак.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёки Пенсия жамғармаси орқали тўланадиган ташкилотнинг ходимларига ҳисобланган ижтимоий суғурта тўловлари ҳисобот ойининг охирги кунида 163 «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар» субсчётнинг дебетида ва 171 «Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. Бюджет маблағлари ҳисобидан тўланадиган ижтимоий суғурта тўловлари, жумладан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларнинг ҳисобланиши ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231 «Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар», 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар», 261 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ёки бошқа тегишли субсчётлар дебетида ва 171 «Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Аванс суммаларининг сарфланганлиги ҳақида ҳисобдор шахслар 286-сон шаклдаги аванс ҳисоботини (мазкур Йўриқноманинг 54-иловаси) ташкилот бухгалтериясига топширадилар. Улар ушбу ҳисоботга қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб топширадилар. Аванс ҳисоботига илова қилинган ҳужжатлар ҳисобдор шахс томонидан уларнинг ҳисоботда ёзилиш тартибига қараб рақамлаб чиқилади.
287. Ой учун иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш ва ойнинг иккинчи ярми учун тўлаш одатда, Т–49-сон шаклдаги ҳисоб-китоб тўлов қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 57-иловаси) бўйича амалга оширилади. Ушбу ҳисоб-китоб тўлов қайдномасига ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ҳисобланган иш ҳақи ва нафақалар суммаси, берилган аванс, ушланган солиқлар ва бошқа суммалар ёзилади.
288. Ишдан бўшашда ёки таътилга кетишда қилинган ҳисоб-китоблар 425-сон шаклдаги таътил бериш (ишдан бўшаш) бўйича ҳисоб ёзуви (мазкур Йўриқноманинг 58-иловаси) бўйича амалга оширилади. Бу ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган суммалар жорий ой учун очилган ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаларига киритилади. Ишдан бўшашда ёки меҳнат таътилига кетишда қилинадиган бундай ҳисоб-китоблар, ҳисоб-китоб даври оралиғига тўғри келиб қолган ҳолларда, тўловлар 389-сон шаклдаги тўлов қайдномаси ёки касса чиқим ордерлари орқали амалга оширилади. Бу ҳисоб-китоблар орқали ҳисобланган ва тўланган суммалар жорий ой ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаларига киритилади.
314. Бу субсчётнинг кредитида ғазна ижросига ўтилмаган ташкилотларда бюджетдан молиялаштирилган маблағлар суммаси акс эттирилади, бунда, тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар дебетланади. Субсчёт дебетига эса, жорий йилда бюджетга қайтариб олинган маблағлар суммаси, йил охирида ҳисобдан чиқарилган суммалар ва бошқалар ёзилади, бунда, пул маблағларини, бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижаларни ҳисобга олувчи ва бошқа тегишли субсчётлар кредитланади. Шунингдек, ушбу субсчётда юқори ташкилотдан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағларнинг ҳам ҳисоби юритилади. Бунда, юқори ташкилот томонидан қуйи ташкилотларга молиялаштириб берилган маблағлар суммасига 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчёти дебетланади ва 10 счётнинг тегишли субсчётлари кредитланади. Қуйи ташкилотларда эса, юқори ташкилот томонидан молиялаштириб берилган маблағлар 10 счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 232 «Бюджетдан молиялаштириш» субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ушбу маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. Йил охирида 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёт дебетида акс эттирилган барча ҳақиқий харажатлар 240 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётнинг дебетига ёзиб ҳисобдан ўчириш йўли билан ёпилади. Йил охирида 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётда қолдиқ қолмайди.
Йил охирида аввало, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи ҳақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар) 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 285 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» субсчёти дебетланади ва 251 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади.
Шундан сўнг, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи ҳақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар) 261 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 285 «Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар» субсчёти дебетланади ва 261 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади.
345. 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётида ташкилотлар томонидан юқорида келтирилган манбалар бўйича қилинган ҳақиқий харажатлардан ташқари амалга оширилган барча ҳақиқий харажатлар, жумладан қонунчиликка мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлари ҳисобга олинади. Сарф қилинган материаллар, пул маблағлари ва бошқа ҳақиқий харажатлар суммалари йил мобайнида 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёт дебетига ва тегишли субсчётлар кредитига ёзилади. Йил давомида қилинган барча ҳақиқий харажатларнинг суммаси йил охирида 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёт кредитидан 270 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёт дебетига ёзилиб ҳисобдан ўчирилади. 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётда йил охирида қолдиқ қолмайди.