Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.11.2012
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 5 октябрдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1828-2, 13.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 6 майдаги 48-сон буйруғи (рўйхат рақами 1828, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 242-модда) билан тасдиқланган «Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 30-банднинг биринчи хатбошисидаги «ижара шартномасида белгиланган сумманинг» сўзларидан кейин «(бюджет ташкилотининг улушига)» сўзлари қўшилсин.
5. 34-банднинг биринчи хатбошидаги «ҳомийлик (беғараз) ёрдам» сўзларидан кейин «шунингдек, олинган инсонпарварлик ёрдами, техник кўмаклашиш воситалари ҳамда грант кўринишидаги маблағлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. 77-банддаги «2010 йилнинг 1 январига қадар» сўзлари «юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган муддатга» сўзлари билан алмаштирилсин.