Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Мазкур Низом «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари (кейинги ўринларда чақирув комиссиялари деб юритилади) таркибини, фаолият тартибини, вазифаларини ҳамда унинг раиси ва аъзоларининг мажбуриятларини белгилайди.
3. Чақирув комиссиялари фаолиятининг бошланиши ва тугатилиши «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирувни ўтказиш ва муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори билан белгиланади.
4. Чақирув комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссияси чақирув тадбирлари тугагандан сўнг 5 кун муддатда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш, муқобил хизматга чақириш, чақирув муддатини кечиктириш, чақирувдан озод этиш, муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни тантанали вазиятда кутиб олиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида ахборот тайёрлаб, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, улар эса ўз навбатида ушбу ахборотни 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ чақирилувчиларни тиббий кўрикдан сифатли ўтказиш;