1. Иш билан таъминлаш одамларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир.
2. 29-модданинг 2-бандида кўзда тутилган ишсизликнинг дастлабки даври тугаганидан сўнг касбига (ихтисосига) мос иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, одамнинг қобилиятини, кучини, олдинги тажрибасини ва унга қулай бўлган таълим воситаларини ҳисобга олиб, касбини (ихтисосини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш ҳисобланиши мумкин.
ихтиёрий ионалар, ушбу Қонуннинг 21 ва
40-моддаларига мувофиқ ундириладиган жарималар ва бошқа тушумлар ҳисобига ташкил топади.
1. Ушбу Қонуннинг 27-моддасида санаб ўтилган шахслардан ташқари ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган, иш билан таъминлаш давлат хизмати томонидан рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга касб ўрганиш, малакасини ошириш ёки қайта тайёргарликдан ўтиш даврида эски иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан (қарамоғида болалари ва бошқа кишилар бўлмаганларга эса — 50 фоизидан) кам бўлмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган ва республикада таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.
Ушбу Қонун 2-моддаси 1-бандининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларнинг содир этилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.