ЕР ТЎҒРИСИДА I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунлари 2-модда. Ер — Ўзбекистон Республикаси мулки 3-модда. Ерларнинг таркиби 4-модда. Посёлка ва қишлоқлар ўзини ўзи бошқарув идораларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари 5-модда. Ҳокимият шаҳар идораларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари 6-модда. Ҳокимият туман идораларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари 7-модда. Ҳокимият вилоят идораларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари 8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари 9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари 10-модда. Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш 11-модда. Ер ижараси 12-модда. Ер участкалари бериш 121-модда. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштириш 13-модда. Ер участкаларига мулкдорлик, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш 14-модда. Ерларнинг давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши, сотиб олиниши 15-модда. Ер участкаларидан қидирув ишлари учун фойдаланиш 16-модда. Ер солиғи ва ер учун ижара ҳақи II. ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛУВЧИЛАР ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ 17-модда. Ерга эгалик қилувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари 18-модда. Ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари 19-модда. Ерга эгалик қилиш кафолатлари III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШИ 20-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ерга эгалик қилиши 20-1-модда. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига ер участкалари билан бирга хусусий мулк ҳуқуқи 21-модда. Фуқароларга шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун ер бериш 22-модда. Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштриш учун ер участкалари бериш 23-модда. Деҳқон хўжаликларига ер бериш IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР 24-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва уларнинг берилиши 25-модда. Суғориладиган ерлар 26-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер эгаларининг вазифалари 27-модда. Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ерга эгалик қилиши 28-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига бериш тартиби ва шартлари 29-модда. Хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларга ер берилиши 30-модда. Кооперативларга ер бериш 31-модда. Жамоат боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга ер бериш 32-модда. Ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш V. АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ (ШАҲАРЛАР, ШАҲАР ПОСЁЛКАЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ) НИНГ ЕРЛАРИ 33-модда. Шаҳарлар ва посёлкалар ерларининг таркиби 34-модда. Шаҳарлар ва посёлкаларда ер участкаларини бериш, олиб қўйиш ва сотиб олиш тартиби 35-модда. Шаҳар ва посёлка қурилиш ерларининг таркиби 36-модда. Шаҳарлар ва посёлкаларининг умумий тарзда фойдаланиладиган ерлари 37-модда. Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерлар 38-модда. Шаҳар ўрмонлари эгаллаб турган ерлардан фойдаланиш 39-модда. Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларидаги темир йўл, сув, ҳаво, қувур транспорти, кон саноати ерлари ва бошқа ерлар 40-модда. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари VI. САНОАТ, ТРАНСПОРТ, АЛОҚА, МУДОФАА ЕРЛАРИ ВА БОШҚА МАҚСАДЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР 41-модда. Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар 42-модда. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ҳамда бошқа мақсадлар учун ер бериш VII. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, СОҒЛОМЛАШТИРИШ, ДАМ ОЛИШ ВА ТАРИХ — МАДАНИЯТ МАҚСАДЛАРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАР 43-модда. Табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар 44-модда. Соғломлаштиришга мўлжалланган ерлар 45-модда. Дам олишга мўлжалланган ерлар 46-модда. Тарих-маданият аҳамиятига молик ерлар VIII. ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИ, СУВ ФОНДИ ЕРЛАРИ ВА ЗАХИРА ЕРЛАР 47-модда. Ўрмон фонди ерлари 48-модда. Сув фонди ерлари 49-модда. Захира ерлар IX. ЕР ЭГАЛАРИ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР КЎРГАН ЗАРАРНИНГ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАМДА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДАГИ НОБУДГАРЧИЛИКЛАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ 50-модда. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кўрган зарарни қоплаш 51-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришдаги нобудгарчиликларнинг ўрнини қоплаш 52-модда. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тарзида тушган маблағлардан фойдаланиш X. ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ 53-модда. Ерларни муҳофаза қилишнинг мазмуни ва тартиби 54-модда. Ерларнинг ҳолатига таъсир қиладиган объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштиришга, қуришга ва ишга туширишга оид экология талаблар 55-модда. Ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантириш XI. ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ УСТИДАН НАЗОРАТ 56-модда. Ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза устидан давлат назоратни амалга ошириш вазифалари ва тартиби 57-модда. Ер мониторинги XII. ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ 58-модда. Давлат ер кадастри ва уни юритиш тартиби 59-модда. Мелиоратив кадастр XIII. ЕР ТУЗИШ 60-модда. Ер тузишнинг вазифалари ва мазмуни 61-модда. Ер тузиш лойиҳасини қараб чиқиш ва тасдиқлаш XIV. ЕР ХУСУСИДАГИ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЕР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 62-модда. Ер хусусидаги низоларни ҳал этувчи идоралар 63-модда. Ер хусусидаги низо юзасидан чиқарилган қарорни ижро этиш ва унинг устидан шикоят қилиш 64-модда. Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунларини бузганлик учун жавобгарлик XV. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР 65-модда. Халқаро шартномаларни қўллаш
|
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.1998
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 16-18-сон, 294-модда; 1991 й., 11-сон, 273-модда; 1992 й., 2-сон, 84-модда; 10-сон, 404-модда; 1993 й., 6-сон, 243-модда; 1994 й., 5-сон, 161-модда; 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда; 1995 й., 9-сон, 193-модда; 5-6-сон, 69-модда) ушбу модданинг бешинчи хатбошисида белгиланган тартибда ер бериб қўйилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш. ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида белгилаб қўйилган тартибда ер берилган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш; фуқароларга, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, деҳқон хўжаликларига эгалик қилиш, фойдаланиш учун ҳамда ижарага ер бериш, шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни; биринчи гуруҳга мансуб ўрмонлар билан қопланган ерлардан ташқари ўрмон фонди ерларини; саноат, транспорт, алоқа, мудофаа объектлари эгаллаб турган ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларни; сув фонди ерларини олиб қўйиш — битта ер эгасига ва битта ердан фойдаланувчига 10 гектаргача майдонда; ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиш сабаблари белгиланган тартибда тасдиқланганидан кейин ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини тўхтатиб қўйиш, посёлка ва қишлоқ ўзини ўзи бошқарув идоралари, ҳокимиятнинг туман бўйсунувидаги шаҳар идораларининг ваколат доирасига кирувчи ҳоллар бундан мустасно; Ушбу модда биринчи қисмининг 5, 7 ва 8-бандларида ҳамда учинчи қисмининг 2-бандида қайд этилган ҳолларда ерга мулкдорлик, эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниш мумкин. Суғориладиган ҳайдов ерларда, боғларда, узумзорлар, тутзорлар, мевазорларда, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган пичанзорлар ва яйловларда, биринчи гуруҳ ўрмонлари билан қопланган ерларда, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, дам олиш ва тарих-маданият объектлари бўлган ерларда қидирув ишларини амалга ошириш учун рухсатномани тегишли суратда ҳокимиятнинг вилоят идоралари, бошқа ерларда эса ҳокимиятнинг туман ёки шаҳар идоралари узоғи билан бир йилга берадилар. Қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш давомида бузилган ер участкаларини белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга ўз ҳисобларидан келтиришга ва ер эгаларига ҳамда ердан фойдаланувчиларга топширишга, ерлар, экинлар, дов-дарахтлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиат объектларининг, сув ва газ қувурлари, канализация, мелиорация системалари ва бошқа иншоотларнинг яроқли ҳолда сақланишини таъминлаш учун чоралар кўришга, шунингдек ерларни вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер эгаларига келтирилган зарарни, шу жумладан қўлга кирмай қолган фойдани хам тўлашга мажбурдирлар. 7) ушбу Қонуннинг 53-моддасига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига биноан ерларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўришга мажбурдирлар. Саноат, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, шунингдек диний ташкилотларга ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишчилари ва хизматчиларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, ошхоналар, болалар муассасалари, мактаблар, касалхоналар, кексалар ва ногиронлар уйларини, санаторийлар, дам олиш уйлари ва ҳоказоларни таъминлаш мақсадида фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган ерлар, Ўзбекистон Республикаси Қонунларида кўзда тутилган ҳолларда эса бошқа қишлоқ хўжалик ерлари ҳам ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилиши мумкин. Шаҳарлар ва посёлкаларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ва бошқа ерларга қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мулки бўлган ҳайдаладиган ерлар, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевазорлар, полизлар, питомниклар, яйловлар, суғориш ва йўл тармоғи, иморатлар, ҳовлилар, майдонлар эгаллаб турган ва бошқа ерлар киради. Бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар жумласига корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланиладиган, қишлоқ хўжалик ерлари, аҳоли пунктлари, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, дам олиш ва тарихий-маданий мақсадларга хизмат қиладиган ерлар таркибига, шунингдек ўрмон ва сув фондлари таркибига кирмаган барча қолган ерлар киради. сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, қувурлар, электр таъминоти ва алоқа линиялари, шунингдек бошқа объектлар ёқасида муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатилиши муносабати билан ҳуқуқлари чекланишидан; давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, миллий табиат боғлари, табиат ёдгорликлари, сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар теварагида, дарёлар, каналлар, сув ташламалари, йўллар, қувурлар, электр таъминоти ва алоқа линиялари ёқасида муҳофаза, санитария ва иҳота тегралари белгиланиши муносабати билан ҳуқуқлари чекланишидан. Қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорларни, шу жумладан фуқаролар мулки бўлган ва улар фойдаланиб турган қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиб, улардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадда фойдаланиш, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачилар ҳуқуқининг чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашувидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган нобудгарчиликнинг ўрнини ўзини ўзи бошқарув идоралари ва ҳокимият идораларига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорлар берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек объектлари атрофида муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналари белгиланиб, қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик ерларини оборотдан чиқариб юборган ёки мазкур ерларни у қадар қиймати бўлмаган ерларга айлантириб қўйган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қоплайдилар. Бу нобудгарчиликларнинг ўрни ушбу Қонуннинг 50-моддасида кўзда тутилган зарарларни тўлашдан ташқари қопланади. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш қоидаларини мунтазам суратда бузганлари тақдирда, шунингдек фуқаролар ушбу Қонуннинг 13-моддасидаги 4, 6, 8 ва 9-бандларда кўзда тутилган ҳаракатларни содир қилсалар ер участкаси ёки унинг бир қисми ўзини ўзи бошқарув идоралари ва ҳокимият идоралари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ олиб қўйилиши ва бошқа корхона, муассаса ва ташкилотга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилиши ёҳуд захира ерлар таркибига қўшиб қўйилиши мумкин. |