Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳамда 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларини (бундан кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) аттестациядан ўтказиш мезонларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Мактабгача таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш кўрсаткичларнинг ҳар бири алоҳида баҳоланади. 6-банднинг «а», «в», «г» кичик бандларида келтирилган кўрсаткичлар бўйича тўпланган балл мезонларда белгиланган баллнинг 65 фоизидан кам бўлса, ушбу кўрсаткичларнинг натижаси умумий балл чиқарилганда ҳисобга олинмайди ва кўрсаткичлар сони камайтирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг қарорига биноан назорат иши олинадиган синфлар қуръа ташлаш йўли билан аниқланади (синфлар сони тўлиқ келтирилади ва таълим муассасаси раҳбари иштирокида ўтказилади). 4 ва 9-синфлардан параллел синфларнинг камида ярми, қолган синфлардан Комиссия томонидан қуръа ташлаш йўли билан биттаси танланади (1-синф ўқувчилари назорат ишларида қатнашмайди). Таълим бир нечта тилда олиб бориладиган таълим муассасаларида 4 ва 9-синфларда таълим тилига қараб, уларнинг ҳар биридан биттадан синф танланади. Назорат ишларида ўқувчиларнинг 100 фоизи қатнашиши таъминланиши зарур. Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга «қониқарсиз» баҳо қўйилади ва унинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. Комиссия фаолияти даврида сабабли асосга кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-банднинг «а», «в» — «и» кичик бандларидаги кўрсаткичлар бўйича тўпланган балл мезонларда белгиланган баллнинг 55 фоизидан кам бўлса, ушбу кўрсаткичларнинг натижаси умумий балл чиқарилганда ҳисобга олинмайди ва кўрсаткичлар сони камайтирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Назорат ишларига ҳар бир таълим йўналиши (мутахассислик)дан 2-курс гуруҳларидан 1 та гуруҳ, 3-курс гуруҳларининг камида ярми жалб этилади. Назорат ишлари ўтказиладиган гуруҳлар Комиссия томонидан қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади. Бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳлардан 2 ва 3 та гуруҳ танланган ҳолларда улар орасидан битта бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳ танланади. Назорат ишларида танлаб олинган гуруҳлар ўқувчиларининг 100 фоиз қатнашиши таъминланиши зарур. Танлаб олинган гуруҳлар бошқа гуруҳлар ўқувчилари ҳисобига тўлдирилишига йўл қўйилмайди. Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга «қониқарсиз» баҳо қўйилади ва унинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. Комиссия фаолияти даврида сабабли асосга кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) Комиссия томонидан ўтказилган назорат ишлари орқали баҳоланади. Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш бакалавриат таълим йўналишлари учун битирувчи курс талабалари ўқув режадаги 3, 4-блок фанларидан, биринчи курсдан ташқари бошқа курс талабалари 2, 3, 4-блок фанларидан, магистратура мутахассислиги битирувчи талабалари мутахассислик блоки фанларидан назорат ишларига жалб қилинади. Жалб қилинган талабаларнинг камида 95 фоизи назорат ишларида қатнашиши шарт. Ҳар бир йўналиш (3 та фан) ва мутахассисликлар учун (2 та фан) курслар бўйича назорат ўтказиладиган тугалланган фанлар белгиланади. Ўқув дастурини тўлиқ қамраб олган ҳолда ҳар бир фан учун кўп вариантли тест ёки ёзма иш саволлари тайёрланади; назорат ишларини баҳолаш рейтинг тизими асосида амалга оширилади;
ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислиги ўқув режасига биноан лаборатория машғулотлари мавжуд бўлган фанлар бўйича режалаштирилган лаборатория ишларининг чоп этилган услубий кўрсатмалар, тегишли жиҳозлар (асбоб-ускуна) билан таъминланганлиги ва тўлиқ бажарилаётган лаборатория ишлари таҳлил қилинади. Амалда умуман бажарилмаётган ёки тўлиқ бажарилмаётган лаборатория ишларининг сабаблари экспертлар томонидан ўрганилади. Олий таълим муассасалари имкониятидан келиб чиқиб, режадаги лаборатория ишларининг неча фоизи ўқув юрти ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилаётгани таҳлилда акс эттирилади. Лаборатория машғулотларини бажаришда виртуал стендлар ва компьютер техникасидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Фан дастурларида кўрсатилган лаборатория ишларининг услубий кўрсатмалар билан 100 фоиз таъминланиши ва бажарилиши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.