Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ республикада олий таълим тизимининг иккинчи босқичи сифатида магистратуранинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилди, ўқув жараёнини ташкил этишнинг асослари белгиланди ва ўқув-методика комплекси, ахборот таъминотининг янги авлоди жорий этилди, илмий-педагогик кадрлар таркиби шакллантирилди.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ магистратура фаолиятини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг сифатини ҳамда рақобатбардошлилигини оширишни кучайтириш, юқори малакани ва маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, шунингдек магистратурада таълим-тарбия жараёнини норматив-ҳуқуқий ва илмий-методик жиҳатдан таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 30 майдаги ПҚ-645-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Т/р Тадбирлар мазмуни Бажариш санаси Бажариш учун масъуллар Молиялаштириш манбалари Кутилаётган натижа
1. Қуйидагиларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш:
— магистратуранинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини тартибга солувчи норматив-методик ҳужжатлар;
— «Магистратура тўғрисида низом» ва уни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
— Бакалавриат ва олий таълим магистратураси мутахассисликлари классификатори
2007 йил декабрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Кўзда тутиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Магистратурада ўқув жараёнини бошқариш, ташкил этиш, ўқув-методик таъминлашнинг янги механизмларини назарда тутувчи янгаланган норматив-методик база
2. Магистратура мутахассисликлари учун давлат таълим стандартлари тузилмаси ва мазмунини такомиллаштириш 2007 йил декабрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Кўзда тутиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Таркибий жиҳатдан такомиллаштирилган, мазмуни янгиланган, кадрларнинг асосий буюртмачилари билан келишилган Давлат таълим стандартлари
3. Магистратуранинг ўқув режаларини модернизация қилиш ва таълим дастурлари мазмунини янгилаш 2007 йил декабрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Кўзда тутиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Янгиланган ва предметлар рўйхати буюртмачилари билан келишилган ўқув режалари. Фан ва техниканинг замонавий ютуқлари асосида тузилган, ишлаб чиқариш мутахассислари экспертизасидан ўтказилган ўқув дастурлари
4. Магистратурани замонавий ўқув, илмий, махсус адабиётлар ва методик материаллар билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ магистратура учун ўқув ва методик адабиётлар муаллифларини моддий рағбатлантириш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 2007-2008 ўқув йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари. Олий ўқув юртларини ривожлантириш жамғармаси Янада чуқур ва кенг кўламли билим берадиган ўқув адабиётлари
5. Магистрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ҳамда магистратурани республика олий таълим муассасаларида оқилона ва самарали жойлаштиришни таъминлаш 2007-2008 ўқув йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Кўзда тутиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Олий ўқув юртларида магистрлар тайёрлаш мутахассисликлари рўйхатини мақбуллаштириш
6. Ҳолатини пухта таҳлил қилиш асосида магистратуранинг моддий-техника базасини мустахкамлашни таъминлаш, замонавий ўқув ва лаборатория анжомлари, компьютер техникаси ҳамда дастурий махсулотлар билан жиҳозлаш 2008-2009 ўқув йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари, кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ва ташкилотлар маблағлари. Олий ўқув юртларини ривожлантириш жамғармаси Замонавий лаборатория анжомлари, компьютер техникаси билан жиҳозланган ўқув-лаборатория базаси
7. Магистратурада ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишнинг самарали ва объектив механизмларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш 2007-2008 ўқув йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Кўзда тутиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Ҳафталик юкламаларни мақбул режалаштирган ҳолда магистратурада ўқув жараёнини ташкил этиш, аудиториядаги ва мустақил машғулотларни тақсимлаш. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар ва лаборатория тадқиқотлари салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида магистрлик диссертацияларини бажариш. Мутахассислар тайёрлаш сифати назорат қилинишини таъминлаш
8. Магистратура тизимининг профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда бошқарув кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш. Магистратура ўқитувчиларининг ва ёш олимларнинг мамлакатимиздаги ва чет эллардаги етакчи университетларда ва илмий марказларда тажрибасини ошириш. Илғор технологияга эга бўлган университетлар ва илмий марказларда республиканинг олий таълим муассасаларига педагогик ишга юборилган магистратура битирувчиларининг малака ошириши учун устувор шарт-шароитлар яратиш. Илмий ютуқлар, ўқитишнинг фаол педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига жорий этиш, магистратуранинг ўқув предметлари бўйича ўқув-методик материаллар яратиш учун ўқитувчиларга шарт-шароитлар яратиш 2007-2008 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Кўзда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида, олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари, кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ва ташкилотлар маблағлари, «Истеъдод» жамғармаси Магистратурада дарс бериш ва ўқитиш сифатини ошириш, хорижий профессорлар билан биргаликда магистрлик дастурлари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этиш
9. Магистрлар тайёрлашни ишлаб чиқариш, академик ва тармоқ фани, етакчи хорижий университетлар билан самарали интеграциялаш шакллари ва мехнизмларини жорий этиш 2007-2008 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари, кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ва ташкилотлар маблағлари Олий ўқув юртлари академик институтлар, магистрлар тайёрлашдан манфаатдор бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракат дастурлари. Магистрларни илмий тадқиқотларга, шу жумладан олий таълим, ўрта ва кичик бизнесни модернизация қилиш билан боғлиқ иқтисодиёт тармоқлари муаммолари бўйича илмий тадқиқотларга жалб этиш
10. Магистратура фаолиятини ахборотлар билан таъминлашни такомиллаштириш ва унинг ахборот маконини ривожлантириш:
Интернетга ва олий ўқув юртлариаро тармоқларга, вазирликлар ва идораларнинг порталларига, олий таълим муассасалари сайтларига ва шу кабиларга чиқишнинг махсус шакл ва йўлларини таъминлаш асосида магистрларнинг мустақил машғулотларини ахборотлар билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
магистрларнинг марказий ва тармоқ кутубхоналари фондларида ишлаши учун махсус шарт-шароитларни таъминлаш;
шахслараро ахборотлар алмашиш, форумлар, мунозара клублари ва шу кабиларни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш
2007-2008 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари, кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ва ташкилотлар маблағлари Магистрлар тайёрлаш ахборот маконини ривожлантириш
11. Магистрлар тайёрлашнинг давлат ва жамоат бошқаруви шакл ва методларини такомиллаштириш. Битирувчиларни самарали равишда ишга жойлаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар яратиш 2007-2008 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари, кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ва ташкилотлар маблағлари Магистрлар тайёрлаш сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш. Ушбу жараёнга манфаатдор идораларни, корхоналарни жалб этиш
12. Молиялаштириш тизими самарадорлигини ошириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш шакллари ва механизмларини такомиллаштириш 2007-2008 йиллар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Олий ўқув юртларининг бюджетдан ташқари маблағлари, кадрлар буюртмачилари бўлган корхона ва ташкилотлар маблағлари Магистрлар тайёрлашни ривожлантиришга сарфлаш учун (турли бюджетдан ташқари манбалардан тушадиган) маблағларни кўпайтириш