25.11.2013 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартнома қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик ва давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, ўз давлатларининг халқлари ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат фаровонлиги ва хавфсизлигига кўмаклашишини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий, техноген ва экологик хусусият касб этувчи фавқулодда вазиятларнинг ҳар икки давлат учун хавфини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги илмий-техникавий маълумот алмашинуви ўзаро манфаатлилигини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек атроф-муҳит мониторингини ташкил этиш бўйича келишилган сиёсат юритишни талаб этувчи иккала давлат экологик тизимларининг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг куч ва воситалари билан бартараф этиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар келиб чиқиши эҳтимолини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида иккала давлатнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларига бўлган эҳтиёжини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун амалий ҳамда самарали чораларни ишлаб чиқиш ва қўллашда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қатъий заруриятига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият» - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига зарар етишига ёки аҳолининг ҳаёт кечириш шароити издан чиқишига, атроф табиий муҳитга ҳамда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва табиий муҳит объектларига зиён етишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат ва бошқа офат, шу жумладан табиий ва экологик тусдаги ҳодиса натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш» - олдиндан ўтказиладиган ва фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфини имкон қадар камайтиришга, шунингдек бундай вазиятлар рўй берган тақдирда, одамлар соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга зарар ва моддий талофатларни камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«авария-қутқарув ишлари» - фавқулодда вазиятлар доирасидаги одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва уларга хос бўлган хавфли омиллар таъсирини йўқотиш ёки мумкин бўлган даражада камайтиришга қаратилган ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазиятларни бартараф этиш» - фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолишга, фавқулодда вазиятлар ва уларга ўхшаш хавфли омиллар рўй берган ҳудудларнинг кенгайишига йўл қўймасликка, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга қаратилган авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият зонаси» - фавқулодда вазият юзага келган (эълон қилинган) ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жиҳозлар» - ёрдам кўрсатиш гуруҳининг материаллари, техника ва транспорт воситалари ҳамда гуруҳ аъзоларининг шахсий анжомлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«таъминот материаллари» - фавқулодда вазият оқибатида жабрланган аҳоли ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган моддий воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сўровчи Томон» - бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозлар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қиладиган Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тақдим этувчи Томон» - бошқа Томоннинг ёрдам кўрсатиш гуруҳларини, жиҳозларни ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирувчи Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли орган» - ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун ҳар икки Томондан тайинланадиган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ёрдам кўрсатиш гуруҳи» - тақдим этувчи Томон мутахассисларининг фавқулодда вазиятларни бартараф эгишда ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган, зарур жиҳозлар билан таъминланган уюшган гуруҳи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимни бажариш учун ваколатли органларни тайинлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек томонидан - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркман томонидан - Туркманистон Мудофаа вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз ваколатли органларининг номлари ўзгарганлиги ва уларнинг функциялари бошқа органларга берилганлиги ҳақида бир-бирларини зудлик билан дипломатик каналлар орқали хабардор этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли техноген ва экологик жараёнлар ҳамда табиий ҳодисалар мониторингини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг оқибатларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар, шу жумладан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрлашни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича манфаатдор давлат органларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит ва аҳоли учун саноат авариялари, фалокатлар ва табиий офатлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ифлосланишлар билан боғлиқ хавфни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот лойиҳаларни биргаликда режалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий-техникавий адабиёт ва тадқиқот ишлари натижалари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлиши ва бартараф этилиши ҳақида маълумот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий нашрлар, услубий ва бошқа адабиётлар, видео ва фото материаллар, шунингдек технологиялар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма конференциялар, семинарлар, ишчи мажлислар, ўқув машғулотлари ва машқларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма нашрлар ва маърузаларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа Томон давлати ўқув муассасаларида мутахассислар тайёрлаш, стажёрлар, ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасида ўзаро ҳамжиҳат ҳаракат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, шу жумладан техника, мол-мулк ва асбоб-анжомлар билан жиҳозлашда ўзаро ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида Томонлар ваколатли органлари келишиши мумкин бўлган бошқа фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз ваколатлари доирасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида фаолият юритаётган давлат ташкилотлари ва муассасалари, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун Томонлар давлатларининг ваколатли органлари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссия таъсис этадилар, унинг таркиби, функциялари ва иш тартибини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Вакилларни қабул қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз вакилларининг ушбу Битимда кўрсатилган ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фаолиятда иштирок этиш учун Томонлар давлати ҳудудида бўлиши ва ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келадиган харажатларни мустақил равишда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномаларни амалга оширувчи органлар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш сўровчи Томоннинг фавқулодда вазият вақти, жойи, хусусияти ва кўлами, зарур бўлган ёрдам тури ва ҳажми тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинган ёзма сўровномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон қисқа муддатларда сўровчи Томоннинг мурожаатини кўриб чиқади ҳамда уни ёрдам кўрсатишнинг имконияти, ҳажми ва шартлари тўғрисида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларига раҳбарлик қилиш сўровчи Томоннинг ваколатли органи томонидан шу гуруҳлар раҳбарлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ёрдам турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш гуруҳлари ва таъминот материалларини юбориш йўли билан ёки бошқа сўралаётган шаклда ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларидан фавқулодда вазият зонасида авария-қутқарув ишларини бажариш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳлари раҳбарларига фавқулодда вазият зонасида ва аниқ иш участкаларида юзага келган вазият бўйича маълумот беради ва зарурият туғилганда ушбу гуруҳларни таржимонлар ва алоқа воситалари, шунингдек қўриқчилар, бепул тиббий хизмат билан таъминлайди ҳамда уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари фавқулодда вазият зонасида 72 соат давомида мустақил ҳаракат қилишлари учун етарли даражада жиҳозланган бўлиши керак. Агар бошқа ҳолат Томонлар ўртасида қўшимча келишилмаган бўлса, ёрдам захира манбалари тугаганда, сўровчи Томон кўрсатилган гуруҳларни улар кейинги ишини давом эттириши учун зарур воситалар, озиқ-овқат ва яшаш учун турар жой билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш шартлари ва уларнинг сўровчи Томон давлати ҳудудида бўлиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари аъзолари сўровчи Томон давлат чегарасининг белгиланган ўтиш пунктлари орқали визасиз, шахсини тасдиқловчи ҳақиқий ҳужжатлар ҳамда тақдим этувчи Томоннинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган исм-шарифи кўрсатилган рўйхат асосида кесиб ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳлари аъзолари сўровчи Томон давлати ҳудудида бўлган вақтларида ушбу давлат қонунларига риоя қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларининг ҳаракатланиши, уларнинг жиҳозлари ва таъминот материалларини ташиш автомобиль, темир йўл, сув ёки ҳаво транспортлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган транспорт турларидан фойдаланиш тартиби Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун жиҳозлар ва таъминот материалларини олиб кириш ҳамда олиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш учун Сўровчи Томон давлатининг ҳудудига олиб кириладиган ва тақдим этувчи Томон давлати ҳудудидан олиб чиқиладиган жиҳозлар ва таъминот материаллари божхона божлари, йиғимлар ва солиқлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиҳозлар ва таъминот материалларининг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган шаклда ва устуворлик асосида Томонлар давлатлари ваколатли органлари томонидан бериладиган ёрдам кўрсатиш гуруҳининг таркиби, олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган жиҳозлар ва таъминот материалларининг рўйхати кўрсатиладиган хабарномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳларига жиҳоз ва таъминот материалларидан ташқари бошқа бирор-бир товарни ташиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар якунлангандан сўнг олиб кирилган жиҳозлар сўровчи Томон давлати ҳудудидан олиб чиқилиши лозим. Юзага келган айрим вазиятлар туфайли жиҳозларни олиб чиқиб кетиш имконияти бўлмаса, сўровчи Томоннинг ваколатли органига келишилган шартлар асосида ёрдам сифатида текинга берилиши мумкин. Бундай ҳолатда сўровчи Томоннинг ваколатли ва божхона органлари бериладиган жиҳозларнинг турлари, миқдори ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати муносабати билан сўровчи Томон давлати ҳудудига зарур миқдорда таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган тиббий препаратлар олиб кирилиши мумкин. Бундай ҳолатда ёрдам кўрсатиш гуруҳи раҳбари тақдим қилувчи ва сўровчи Томонлар божхона органларига таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган тиббий препаратлар мавжудлиги ҳақида, уларнинг номенклатура ва миқдорлари кўрсатилган декларацияни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилган тиббий препаратлар сўровчи Томонга берилиши мумкин эмас ва фақатгина шу Томон вакилларининг қатъий назорати остида малакали тиббиёт ходимлари томонидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган фойдаланилмай қолган тиббий препаратлар сўровчи Томоннинг божхона назорати остида ушбу препаратлар номенклатураси ва миқдорини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида олиб чиқилиши лозим. Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган тиббий препаратларни ишлатилганлиги тўғрисида сўровчи Томон божхона органига уларнинг ишлатилганлиги ҳақида ёрдам кўрсатиш гуруҳи раҳбари ва шифокори томонидан имзолаган ҳамда сўровчи Томон ваколатли органи вакили тасдиқлаган далолатнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳаво кемаларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ваколатли органи сўровчи Томоннинг ваколатли органига ҳаво кемаларининг тури, танитувчи белгилари, йўналиши, экипаж аъзоларининг сони, юк хусусияти, парвоз қилиш, қўниш жойи ва вақтини кўрсатган ҳолда, ёрдам бериш учун ҳаво кемаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ўз давлати ҳудудининг маълум пунктигача учиб боришга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ва ҳар икки Томон давлатлари тарафидан белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида ўзгача келишув бўлмаса, сўровчи Томон тақдим этувчи Томоннинг ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ўзининг ёрдам бериш тўғрисидаги илтимосини бекор қилиши мумкин, аммо бундай ҳолатда, тақдим эгувчи Томон сарфлаган харажатлари учун товон олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида ўзгача келишув бўлмаса, харажатлар тақдим этувчи Томоннинг талабномаси келиб тушгач дарҳол қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳлари аъзоларини суғурта қилади. Суғурталашни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар ёрдам кўрсатиш бўйича қилинадиган умумий харажатларга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон ҳаво кемаларининг учиб ўтиши, қўниши, аэродромда тўхтаб туриши ва ундан парвоз қилиши учун тўловдан, шунингдек аэронавигация хизматлари тўловидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ҳаво кемаларига ёқилғи ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш масалалари ҳар бир муайян ҳолатда алоҳида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоларининг жароҳатланиши ёки ўлими билан боғлиқ харажатларни, агар бундай ҳолат ушбу Битимни амалга ошириш бўйича вазифаларни бажариш жараёнида юз берган бўлса ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзоси сўровчи Томон давлати ҳудудида ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифаларни бажариши жараёнида жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказса, сўровчи Томон унинг ёрдам кўрсатаётган фуқаролари томонидан етказилган зарарни ундириш бўйича қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ зарарни қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш гуруҳи аъзосининг айбли ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар тақдим этувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида олиб борилаётган фаолият натижасида олинган маълумот, Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ ошкор этилмайдиган маълумотдан ташқари, агар Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан ёзма шаклда ўзгача келишилмаган бўлса, Томонлардан ҳар бирининг кундалик амалиёт ва кўрсатмаларига мувофиқ эълон қилинади ва фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилишда ёки қўллашда келиб чиқадиган низолар Томонлар ўртасида музокара ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур Битимнинг 17-моддасида белгиланган тартибда кучга кирувчи алоҳида протоколлар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг Томонлар тарафидан бажарилгани тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабар олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг дипломатик каналлар орқали Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги тегишли ёзма хабарномасини олган санадан бошлаб, олти ой ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2013 йил 25 ноябрда икки асл нусхада, хар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)